Latest news

03:18ЖЧ U-17. Турнир тарихидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди  0 03:04Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди  37 02:50Лига 1. ПСЖ голларга бой ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, "Лион"ни мағлуб этди  0 02:47А Серия. "Интер" ўз уйида "Лацио"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  4 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...  62 22:58"Милан" АПЛ юлдузини сотиб олиши мумкин  2 22:35Акмал Рустамов: "Андижон" ОЧЛда ўйнаяпти, уларга ҳам оғир"  4 22:20Суперлига. "Хоразм" - "Сўғдиёна" 0:2  0 22:12Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади  82 22:05Суперлига. "Қизилқум" – "Андижон" 2:1  0 21:50Максим Шацких: "Рақиб бутун 90 дақиқа давомида уч марта ҳужумга ўтиб, иккита гол урмоқда"  11 21:35IV Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон ярим финалда Эронга мағлуб бўлди  1 21:23Эшитдик-да! Левченко "Нефтчи"да қолади  10 20:56Ўзбекистон U-17'нинг бугунги машғулотидан суратлар  3 19:50Расман: Тимур Кападзе Ўзбекистон МТЖдан кетди  28

Артета МЮга қарши ўйин ҳақида: "Каземиро ўйнамаслигини ҳисобга олган ҳолда режа тузамиз" News

Артета МЮга қарши ўйин ҳақида: "Каземиро ўйнамаслигини ҳисобга олган ҳолда режа тузамиз"

Мураббий АПЛнинг муҳим ўйини олдидан фикр билдирди.

"Арсенал" клуби бош мураббийи Микель Артета МЮга қарши ўйин ҳақидаги саволларга жавоб берди.

- "Олд Траффорд"даги мағлубият жамоангизга қўшимча иштиёқ берадими?

- Бизга бу дарс бўлиши керак. Ўша ўйинда бир неча муҳим вазиятлар бўлганди. Масалан, ўшанда мағлуб бўлган бўлсак ҳам, кўплаб вазиятларда ўйинни назорат қилгандик.

Бироқ, "Ман Юнайтед"нинг кучли жиҳати ҳам шунда – ўйинни назорат қилсанг ҳам, натижани бой беришинг мумкин. Сабаби, уларда индивидуал маҳоратга эга ўйинчилар кўп ва бу кўп муаммолар келтириб чиқариши мумкин.

- Каземиронинг йўқлиги ўйинга қанчалик таъсир ўтказади?

- У биринчи ўйинимизда йўқ эди, аммо биз ўша ўйинда ҳам мағлубиятга учрагандик. "Ман Юнайтед"нинг ўйинига қаранг, улардаги жамоавий ўйин, аҳиллик шу қадар кучлики, жамоа исталган рақибни мағлуб қилиши мумкин. Каземиро ўйнамаслигини ҳисобга олган ҳолда режа тузамиз – буниси аниқ.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика