Артета: "Ҳар бир ўйин биз учун синов"
01 jan 2023 12:37
News
Артета: "Ҳар бир ўйин биз учун синов"
"Бу муҳим ғалаба эди, жуда хурсандман! Бу стадион исталган рақиб учун осон эмас, "Брайтон" ҳам яхши мураббийга ва футболчиларга эга жамоа. Улар вазифани анчагина мураккаблаштиришди. Улар ҳужумда яхши ўйин кўрсатишди, айниқса, бўш худудлардан унумли фойдалана олишди. Улар кўпроқ ҳужумга эътибор бергани учун очилиб ўйнади, биз эса бундан максимал фойдаландик.
Кейин эса дарвозамиз олдида муаммолар содир бўла бошлади. Бу борада футболчилар билан гаплашиб олгандик. Қайсидир вазиятларда яхшироқ ўйин кўрсатишимиз керак эди. Аммо бизнинг ўрганиш жараёнимиз ҳали ҳамон давом этмоқда. Ҳар бир ўйин биз учун синов.
Эдегор биз истаган барча ишни қилмоқда - ўйин тақдирини ҳал қиляпти, машғулотларда қаттиқ меҳнат қилмоқда ва жамоага керакли нарсаларни беряпти. Бугун ҳужумкор тўртала футболчиларимиз гол уришга эришишди. Биз айнан шуни истаётгандик. Жамоадаги барча қарорлар жамоанинг ўзи учун керакли бўляпти. Футболчиларнинг ўзи ҳам буни ҳис қилишмоқда", - деди Артета.
Similar news
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Comments