Latest news

03:20Томас Тухель: "Футбол қоидалирининг очиқчасига бузилиши"  20 03:12Томас Мюллер ҳакамнинг қарори ҳақида: "Бунақаси Мадридда тез-тез бўлиб туради. Роналдунинг офсайддан урган икки голи бунга мисол"  15 02:57Матиас Де Лигт: "Шармандалик! Қанот ҳаками менга "кечир, хато қилдим", - деди"  27 02:39Марчиняк "Бавария"нинг 103-дақиқадаги голини офсайд сабаб бекор қилди. Ўйиндан ташқари ҳолат ростдан ҳам бормиди?  46 02:12ЕЧЛ финалида "Реал" ва "Боруссия Дортмунд" тўқнаш келади!  40 02:00ЕЧЛ. Камбэклар қироли "Реал" "Бавария"ни таслим қилиб, финалга йўл олди. Хоселу – қаҳрамон!  388 01:07Жанни Инфантино: "Ўзбекистондаги Жаҳон чемпионатида юқори сифатли ўйинлар бўлишини кутяпман"  0 00:26ЕКЛ. "Фиорентина" икки ўйин натижасига кўра "Брюгге"дан устун келди ва илк финалчига айланди!  2 23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  4 23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  9 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  44 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  3 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  4 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  17 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  9

Артета: “Биздан 10 чандон яхшироқ ўйнашди. Чемпионлар лигасига муносиб эмасмиз” News

Артета: “Биздан 10 чандон яхшироқ ўйнашди. Чемпионлар лигасига муносиб эмасмиз”

АПЛ 37-турида “Ньюкасл”га учралган мағлубиятдан кейин “Арсенал” устози Микель Артета ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Ньюкасл” ғалабага ҳақли эди, улар анча кучли ҳаракат қилишди. Бизда эса ҳеч нарса ўхшамади. Барча жиҳатларда биздан устун келишди, тўп билан яхши муомала қилолмадик. Ўйин давомида кўп воқеалар содир бўлди, жумладан, жароҳатлар туфайли мажбурий ўзгаришлар, аммо бу баҳона бўлолмайди.

Ўз ўйинимизни намойиш этолмадик. Ниманидир ўзгартиришга ҳаракат қилдик, аммо фойдаси бўлмади. Баъзи ҳолларда яхши кўриндик, аммо даҳшатли голларни ўтказиб юбордик ва ўйлаганларимизни амалга ошира олмадик.

“Ньюкасл” эса 10 чандон яхшироқ ҳаракат қилди. Бизнинг ўйинимиз  Чемпионлар Лигасига йўл олиш учун талаб этиладиган даражадан анча йироқ. Жуда хафаман, мағлубият аламли. Шу кунгача барчаси ўз қўлимизда эди, энди эса йўқ. Бироқ, футболда доимо оз бўлса ҳам имкон бўлади”, дейди Артета.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика