Latest news

19:57АПЛ. "Челси" Лондон дербисида "Вест Хэм"га жавобсиз 5та гол урди  7 19:56Суперлига-2024. Бир киши кам бўлиб қолган "Локомотив" "Навбаҳор"га йирик ҳисобда ютқазди  40 19:35Суперлига. "Бунёдкор" - "Сурхон" 0:2 (матнли трансляция)  16 19:32"Ливерпуль" — "Тоттенхэм". Салоҳ ва Сон асосий таркибда  0 18:54"Барселона" Левандовскига АПЛдан ўринбосар топди, номзод сизни ҳайрон қолдиради  16 18:27Нидерландия чемпиони номи маълум бўлди  1 17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  18 17:24"Бунёдкор" — "Сурхон". Таркиблар маълум  2 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  6 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  13 16:02Ферлан Менди "Реал"даги тақдири деярли ҳал бўлди  5 15:11"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш  2 14:48Эрон чемпионати. Остон Ўрунов индивидуал мукофотни қўлга киритди  2 13:53Тухель итальян грандини бошқариши мумкин  3 13:16Винисиус "Реал"нинг муддатидан аввалги чемпионлигига икки сўз билан изоҳ берди  6

Артета: “Биздан 10 чандон яхшироқ ўйнашди. Чемпионлар лигасига муносиб эмасмиз” News

Артета: “Биздан 10 чандон яхшироқ ўйнашди. Чемпионлар лигасига муносиб эмасмиз”

АПЛ 37-турида “Ньюкасл”га учралган мағлубиятдан кейин “Арсенал” устози Микель Артета ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Ньюкасл” ғалабага ҳақли эди, улар анча кучли ҳаракат қилишди. Бизда эса ҳеч нарса ўхшамади. Барча жиҳатларда биздан устун келишди, тўп билан яхши муомала қилолмадик. Ўйин давомида кўп воқеалар содир бўлди, жумладан, жароҳатлар туфайли мажбурий ўзгаришлар, аммо бу баҳона бўлолмайди.

Ўз ўйинимизни намойиш этолмадик. Ниманидир ўзгартиришга ҳаракат қилдик, аммо фойдаси бўлмади. Баъзи ҳолларда яхши кўриндик, аммо даҳшатли голларни ўтказиб юбордик ва ўйлаганларимизни амалга ошира олмадик.

“Ньюкасл” эса 10 чандон яхшироқ ҳаракат қилди. Бизнинг ўйинимиз  Чемпионлар Лигасига йўл олиш учун талаб этиладиган даражадан анча йироқ. Жуда хафаман, мағлубият аламли. Шу кунгача барчаси ўз қўлимизда эди, энди эса йўқ. Бироқ, футболда доимо оз бўлса ҳам имкон бўлади”, дейди Артета.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика