“Арсенал” "Вест Хэм"га даҳшатли таклиф билан чиқди
28 jun 2023 07:48
News
“Арсенал” "Вест Хэм"га даҳшатли таклиф билан чиқди
“Арсенал” "Вест Хэм" сардори Деклан Райсни сотиб олишга жиддий бел боғлади.
“Тўпчилар” 24 ёшли футболчи учун ҳамшаҳарларига 100+5 миллион фунтлик учинчи таклифни юборди. Агар бу трансфер амалга ошса, Райс британиялик футболчилар орасидаги энг қиммат футболчига айланади.
Райснинг "Вест Хэм" билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. 24 ёшли хавбек жорий мавсум "болғачилар" сафида барча турнирларда 50 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Райс жамоа билан биргаликда Конференция Лигаси ғолибига айланди, финалда "Вест Хэм" "Фиорентина"ни мағлуб этди (2:1).
Link :
Source : championat.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Comments