"Арсенал" ва МЮ туркиялик футболчи учун курашади
26 feb 18:58
News
"Арсенал" ва МЮ туркиялик футболчи учун курашади
"Ювентус" ва Туркия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Кенан Йилдизга "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" клублари қизиқиш билдирмоқда.
Лондон клуби 34 миллион фунт стерлинглик таклиф тайёрламоқда. Бироқ "Ювентус" футболчини 51 миллион фунтдан камига сотмайди.
Йилдиз 2022 йилнинг июлидан бери "Ювентус" тизимида ҳаракат қилмоқда.. Унинг шартномаси 2027 йилнинг июнида якунига этади. 18 ёшли ҳужумкор футболчи жорий мавсум А Серия ва Италия Кубогида 18 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди. Transfermarkt портали туркияликни 10 миллион еврога баҳоламоқда.
Қайд этиш жоиз, айрим экспертлар Йилдизни Криштиану Роналдудан кўра иқтидорлироқ деб ҳисоблашади.
Link :
Source : The Sun
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments