Latest news

22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  0 21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0 21:22"Челси" қишдаёқ Стерлинг билан хайрлашишга қарор қилди  0 20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  0 19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  2 19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  3 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  9 18:58"Манчестер Юнайтед" футболчиси жароҳат сабаб 10 ҳафтани ўтказиб юборади  3 18:32Украина терма жамоаси ҳимоячиси: "Ҳусанов ҳақиқатан ҳам яхши сифатларга эга"  2 18:03Мудрик ушбу мавсум майдонга қайтмайди  0 17:33Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнамга имкониятни бой берди  3 17:08Арсен Венгер: "Мен Кэррикни табриклашим керак"  1 16:39"Ғазалкент" биринчи ғалабасига эришди  1 16:13"Қизилқум" "Факел" билан жанговар дуранг ўйнади, Кенжабоевдан хет-трик!  4 15:48"Реал" бразилиялик ҳимоячига кўз тикди  0

"Арсенал" релсга қайтди News

"Арсенал" релсга қайтди

Бироз олдин АПЛ 23-туридан ўрин олган ўйинда “тўпчилар” меҳмонда “Астон Вилла”ни мағлуб этишди. Суперкамбек бошқача таъриф бериш қийин. Артета бошчилигидаги жамоанинг 4 ўйинлик (3 мағлубият 1 дуранг) омадсиз сериясига барҳам берилди.

Чемпионлик ўйини.


Ниҳоят «Арсенал» чемпионлик ритмини ушлади. Ўйинда икки бор ҳисобда ортда бориб, 90+3 дақиқада ғалаба голини урган лондонликлар ўз рельсларига ажойиб тарзда қайта олишди. Бу ғалабанинг олдингиларидан қийматли томони шундаки, жамоа йиқилиб қайта тура олди. Йиқилиб қайта тура олиш эса руҳий томонлама катта куч тақдим қилади. «Арсенал»нинг бугунги ўйини бир неча йил аввалги «Ливерпул»нинг чемпионлик мавсумидаги ҳаракатларига ўхшаб кетди. Ўзи АПЛда чемпион бўлишнинг бошқа йўли ҳам йўқ. Маҳорат ва истеъдоднинг ўзи камлик қилади. Чемпионликни мақсад қилган жамоа, руҳий томонлама юқори даражада бўлиши лозим. Бугунгача “тўпчилар” шу жабҳада оқсаётганди.

Топқир Артета.


Мураббийлар ўртасидаги курашда Унай Эмери Артетага ютқазди. Артета қилган ўзгаришларнинг барчаси ишлади. Ўйини чиқмаётган, адаптацияда муаммога учраётган Троссар ўрнига туширилган Мартинелли бир гол урди ва 90+3 дақиқада Жоржинёни яхши вазиятга олиб чиқди. Томиясу, Тирней, Виера умуман барча мураббий ишончини оқлади. Артета олдинги ўйинлардан фарқли Мартин Эдегорни гарчи чарчаб қолган бўлсада захирага олмади бу ҳам жамоа фойдасига ишлади.

Муаммолар.


Ўнг қанот ҳимояси бўйича саволлар очиқлигича қолмоқда. Уайт ва Томиясу стабил, ишончли ўйин кўрсата олмаяпти. Леандро Троссар қанот ҳужумида ўзини яхши ҳис қилмаяпти. Аксига олиб Сака ҳамда Мартинеллида чарчоқ аломатлари кўринмоқда. Жоржинё бўйича муаммолар йўқ (ҳозирча), италиялик “тўпчилар” тизимига тезда қоришиб кетди. Буёғига лазаретдагилар сафга қайтса, Микелнинг бошўгриқлари анча камаяди.

 

Жалолиддин Халилов.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика