Latest news

19:24Рафинья "Эл Класико"да иштирок этмайди?!  0 18:56Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан дурангга рози бўлди   15 18:54Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистон устидан ишончли ғалабага эришди  4 18:40Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг Уругвайга қарши ўйиндаги статистикаси  2 18:09Япония Бразилиянинг додини берди  19 17:21Ўзбекистон – Уругвай беллашуви статистикаси: МТЖ қайси жабҳада устунлик қилди?  10 16:56Эмилиано Мартинес: "Ўзбекистонга қарши бошқа позицияда ўйнаганимга қарамай, ўзимни яхши ҳис қилдим"  2 16:33Хосе Луис Родригес: "Доминикан Республикасига қарши бироз қийналгандик. Ўзбекистон билан ўйинда эса..."  2 16:12Левандовски сафдан чиқди. У "Эл Класико"да қатнашмайдими?  9 15:44Ўзбекистон – Уругвай ўйинининг тактик таҳлили. Каннаваро ўзининг биринчи жиддий "синови"дан ўтдими?  7 15:26Суперлига. 25-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  7 15:04Мусиала жароҳатдан тикланиш жараёни ҳақида гапирди  0 14:42Ферран Торрес Болгарияга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 14:20Факундо Торрес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда мураббий талаб қилган вазифаларни бажардик"  0 13:59"Эвертон" "Манчестер Сити" футболчисини ижарага олмоқчи  0

"Арсенал" - "Мидлсбро". Арсен Венгер иштирокидаги матбуот-анжумани News

"Арсенал" - "Мидлсбро". Арсен Венгер иштирокидаги матбуот-анжумани

Бугун "Арсенал" ҳамда "Борнмут" ўртасидаги баҳсдан олдин "тўпчилар" устози Арсен Венгер иштирокида матбуот-анжумани бўлиб ўтди.

Венгер ҳар доимгидек матбуот-анжуманига кечикиб келди ва гапни жароҳатланганлардан бошлади.

"Ҳаммага салом. Матбуот-анжуманини жароҳатланганлар билан бошласам. Санти Касорла оёғига зарба қабул қилиб олган ва у ҳақида бир нарса дейишим қийин. Гранит Жака майдонга тушмайди. У ўтган учрашувда қизил карточка олиб, майдондан четлатилган.


Жиру сешанба кундан машғулотларга қайтиши мумкин. Аарон Рэмси ҳам бир ҳафтани ўтказиб юборади, аммо унинг даволаниши яхши давом этмоқда. У "Сандерленд"га қарши баҳсда майдонга қайтса керак.

Алексис Сансес ва Месут Озил шартномасига тўхталадиган бўлсак, биз музокара ўтказяпмиз ва ўзимиз ҳам уларни жамоада олиб қолишни истаймиз. Озил ҳозир 28 ёшда ва энди фаолиятининг гуллаган даврида. У клуб келажагига хисса қўшишини истаймиз. Озил тўғри йўлда эканлигига ишонаман.


Премьер-лига жунглига ўхшайди ва бу ерда ҳамма сизни еб қўйиш ниятида яхшайди. Сиз доимо эътиборли бўлишингиз керак.

Яна жароҳатлар ҳақида тўхталмоқчиман. Биз сўнгги икки-уч йил ичида мушак жароҳатлари сонини камайтирдик ва бу ўсиш давом этади деб ўйлайман.

Озил ва Санчес? Мен ёздаги ўйинларни ҳисобга олиб бу икки футболчига қўшимча таътил бердим ва қарорим тўғри бўлди деб ҳисоблайман.

Дэнни Уэлбек жароҳати ҳақида гапирадиган бўлсам, унинг даволаниши яхши давом этмоқда, аммо у январда сафга қайтади" - дея сўзларига якун ясади Венгер.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика