"Арсенал" Ляказеттга Бундеслигадан ўринбосар топди News

"Арсенал" Ляказеттга Бундеслигадан ўринбосар топди

Франкфуртнинг "Айнтрахт" жамоаси ҳужумчиси Андре Силва фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

25 ёшли футболчига Лондоннинг "Арсенал" клуби қизиқиш билдирмоқда. "Канонирлар" Александр Ляказеттга ўринбосар излашмоқда.

Олдинроқ франциялик ҳужумчининг ёзги трансфер ойнасида Лондон клубидан кетишга қарор қилгани маълум бўлган эди.

Силва жорий мавсум Германия чемпионати доирасидаги 21та ўйинда майдонга тушиб, 19та гол (6таси пенальтидан) ва 2та ассист қайд этди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика