"Арсенал" Чехнинг ўрнига посбон топиб қўйди News

"Арсенал" Чехнинг ўрнига посбон топиб қўйди

"Валенсия" дарвозабони Нето "Арсенал"га ўтиши мумкин.

Бу ҳақда Испания матбуоти хабар бермоқда. "Канонирлар" айни дамда жамоани тарк этадиган Петр Чехнинг ўрнига дарвозабон қидирмоқда. 29 ёшли бразилиялик эса бу борада клуб шорт-листида бўлиб турибди.

"Кўршапалаклар" молиявий фейр-плей қоидаларини бироз бузган ва шу сабабли улар 30 июнга қадар трансферлардан 42 миллион евро ишлаб олиши керак. Бу мавсумда Нето "Валенсия" таркибида 47 ўйинда 49 гол ўтказиб юборди. Унинг трансфер нархи 18 миллион еврога баҳоланмоқда.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика