Latest news

17:30"Химки" — "Рубин". Таркиблар маълум  0 17:24Суперлига. "Бухоро" – "Динамо". Таркиблар маълум  0 17:23"Сумқайит" ва "Сабаҳ" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 16:46"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини "Интер"га сотиши мумкин  0 16:20"Реал" "Байер"дан Гримальдо трансферини кўриб чиқмоқда. Чап қанот ҳимоячиси - "Барса" тарбияланувчиси  0 15:53Неймар Бразилияда қолмоқчи  0 15:25Расман: Хейсен "Реал"га ўтмоқда  1 15:12"Интер" "Реал" ва "Барселона"нинг трансфер мақсадини қўлга киритиши мумкин  0 14:25"Барселона" ҳужумчисини АПЛга сотиши мумкин  5 13:31"Ман Сити" Англия Кубоги учун "Кристал Пэлас" билан беллашади (превью)  7 13:01"Реал" "Олтин тўп" соҳиби билан шартнома имзоламоқчи  15 12:10"Арсенал" 75 млн еврога форвард харид қилмоқчи  9 11:41"Реал" Родриго кетган тақдирда, унга эҳтимолий ўринбосар топди  3 11:17"Манчестер Юнайтед" мағлубиятлар сони бўйича клуб антирекордини янгилади  4 10:52“Ливерпуль" “Челси“ форварди билан шартнома имзоламоқчи  5

"Арсенал" - "Челси". Превью News

"Арсенал" - "Челси". Превью

Англия Суперкубоги учун ўйинида Лондоннинг "Арсенал" ва "Челси" клублари тўқнаш келишади.

Бугун Лондондаги "Уэмбли" стадионида Англия Суперкубоги учун баҳс бўлиб ўтади. Унда Жозе Моуриньо ва Арсен Венгер бошчилигидаги жамоалар ўзаро куч синашишади.

Статистика. Охирги 5та ўйинда «Арсенал» «Челси» дарвозасига биронта гол ура олмаган, Англиянинг амалдаги чемпионлари эса 400 дақиқа ичида «канонирлар» дарвозасига 10та гол уришди. 2013/2014 йилги мавсумда «кўклар» рақибни 6:0 ҳисобида тор-мор этишганди.   

Сўнгги бор «Челси» Суперкубокда «Арсенал»га қарши (2:1) 2005/2006 йилги мавсумда ўйнаган. Ўшанда Жозе Моуриньо бошчилигидаги жамоа Дидье Дрогбанинг дубли эвазига кубокни қўлга киритганди. Ўша баҳсда «Арсенал» сафида ўйнаган Франсеск Фабрегас «кўклар» дарвозасига тўп киритганди.   
21-асрда «Челси» 7 марта Англия Суперкубоги учун ўйинда қатнашиб 3 марта ғалаба қозонди. Сўнгги бор 2009 йилда Карло Анчелотти бошчилигидаги «кўклар» «Манчестер Юнайтед»ни пенальтилар сериясида мағлуб этганди (4:1).



Қизиқарли фактлар:

- Англия кубоги соҳиблари охирги йилларда Суперкубокда кам ғалаба қозонишган. Ўтган йил «Арсенал» «Манчестер Сити»ни таслим қилган - 3:0;

- «Арсенал»нинг «Челси»га қарши ўйинлардаги голсиз серияси 482 дақиқани ташкил этмоқда;

- «Арсенал»нинг янги «Уэмбли»даги ғалабали серияси 4та ўйинни ташкил этмоқда, «Челси» бу стадиондаги 13та ўйиннинг 7тасида зафар қучган;

- Англия Суперкубоги учун ўйинлардаги сўнгги икки қизил карточка эгалари «Челси» ва «Арсенал» футболчилари ҳисобланади. Бранислав Иванович 2012 йилда, Франсис Жефферс эса 2003 йилда қизил карточка олган эди.



Англия Суперкубоги. «Арсенал» – «Челси»

Тахминий таркиблар:

"Челси": Куртуа – Иванович, Терри, Кэхилл, Аспиликуэта – Матич, Фабргеас – Виллиан, Оскар, Азар – Реми.

"Арсенал": Чех – Бельерин, Косьелни, Мертезакер, Монреаль – Рэмси, Коклен – Окслейд-Чемберлен, Озил, Касорла – Жиру.

Дисквалификация қилинганлар: йўқ

Жароҳатланганлар: Дэнни Уэлбек


2 август куни Тошкент вақти билан соат 18:55да бошланадиган ушбу учрашувни сайтимиз ҳамкори бўлган aleziya.com сайти (TAS-IX ҳудудида) орқали томоша қилиш мумкин. Бундан ташқари сайтимиз орқали бу ўйин матнли трансляция қилинади. 


Ўйинга бағишланган видеопревьюни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилиш мумкин.
Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика