Latest news

13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  0 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  2 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  6 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  3 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  1 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  4 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  5 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  15 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  4 08:42EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  6 08:10"Андижон" вакиллари Грузия кубогининг финалида кимларни кузатгани боргани маълум  7 07:37Алонсо мағлубиятдан сўнг нималар деди?  14

"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди News

"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди

"Арсенал" "Челси" билан бир қаторда "Барселона"нинг 21 ёшли ярим ҳимоячиси Марк Касадога қизиқиш билдирмоқда.

Бу ҳақда Caught Offside хабар бермоқда. Манба маълумотига кўра, испаниялик футболчининг шартномасида 100 миллион евро миқдоридаги товон пули мавжуд. Бироқ, "Барселона" жорий ёзда сотувлар зарурати туфайли ўйинчи нархини пасайтириши мумкин. "Челси" Касадони Ромео Лавианинг ўрнини босувчи сифатида кўрмоқда. "Арсенал" эса футболчини ўз сафига қўшиб олиш учун "Челси" билан кураш олиб боради. 

Касадо "Барселона" академиясининг битирувчиси ҳисобланади. Ўтган мавсумда ярим ҳимоячи барча мусобақаларда 36 та ўйинда иштирок этиб, битта гол урди ва олтита голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 30 миллион еврони ташкил этади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика