Latest news

18:51Жамшид Искандеров: "Йигитлар эртанги ўйинга 100 фоиз тайёр!"  3 18:39Аббос Файзуллаев - ЦСКАнинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси  3 18:22ЎФА ходими: Файзуллаев эртанги ўйинга тайёр   8 17:43Роналду "Барселона" футболчиси билан ҳазиллашди  4 17:25"Барселона" раҳбарияти Хавидан iPhone ва iPad'ларни қайтаришни сўрамоқда  9 17:01Испаниянинг мағлубиятсиз серияси нечта ўйинга етди?   2 16:45Аббосбек Файзуллаев эртага майдонга туша оладими?!  19 16:41Тошкентга келган БАА ҳужумчиси охирги уч ўйинда дарвозага умуман аниқ зарба бермади  13 16:36"Арсенал"ни стандартлар бўйича Европанинг энг кучли жамоасига айлантирган мураббий  1 16:20"Барселона" "Арсенал"дан текинга футболчи олмоқчи  0 16:01Симеоне январда кетмоқчи эмас  0 15:42Иньеста ростдан ҳам "Реал"га мухлис бўлганми?  4 15:21Холанд журналистлардан узр сўради  2 14:54"Ливерпуль" футболчисининг голи Жек Грилишга 500 фунтга тушди  2 14:20Погба Франция чемпионатига қайтишга яқин  1

Арсен Венгерга журналистлар танқидидан кўра мухлисларнинг танқидини қабул қилиш оғир News

Арсен Венгерга журналистлар танқидидан кўра мухлисларнинг танқидини қабул қилиш оғир

"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер ўз мухлисларидан жамоани камроқ танқид қилишларини ва ортиқча босим ўтказмасликларини сўради.


"Муҳим ўйинларни ишқибозларнинг танқидий ёмғирлари остида ўтказиш менга жуда оғир. Масалан, "Тоттенхэм"га қарши ўйинда бир киши кам бўлиб ўйнашимизга қарамасдан ҳисобни тенглаштирдик. Аммо учрашувдан сўнг жуда катта танқидлар остида қолдик. Бизни қўллаб-қувватлаш зарур пайтда танқид қилишади. Журналистларнинг танқидларини тўғри қабул қиламан. Окей. Лекин мухлислар томонидан билдирилаётган танқидларни қабул қилиш қийин. Биз ишқибозларнинг охирига қадар қўллаб-қувватлашларини ҳис этмоғимиз даркор. Жамоам, футболчиларим мавсум бошидан буён ўз ишларига чин юракдан ёндошишганини мен биламан. Улар бу ишлари учун мукофотланишлари лозим. Биз жуда қийин даврни бошдан ўтказдик. Энди бизни яна бир синов кутмоқда. Ҳар куни футболчиларнинг машғулотларда кўзлари чақнаб турганини, қандай меҳнат қилаётганликларини кўряпман. Улар олқишларга лойиқ ва муносиблар", - дейди Арсен Венгер.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика