Latest news

12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  0 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  1 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  8 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  6 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  2 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  14 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  15 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0

Арне Слот мағлубиятга изоҳ сифатида: "Кристал Пэлас"га ўтган мавсумда битта гол ургандик, бу сафар иккита" News

Арне Слот мағлубиятга изоҳ сифатида: "Кристал Пэлас"га ўтган мавсумда битта гол ургандик, бу сафар иккита"

"Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слот Англия Суперкубогида "Кристал Пэлас"га учралган мағлубият ҳақида гапирди.

- Қарама-қарши туйғулар гирдобидаман. Агарда жамоамизнинг зич ҳимояга қарши ўйнайдиган жамоага қарши ўйинини солиштирадиган бўлсак, ўтган йилгидан яхшироқмиз. Ўтган мавсумда "Кристал Пэлас"га қарши ўйинларда биттагина гол ургандик, бугун иккита. Зич ҳимояга қарши ўйнайдиган жамоадан кўпроқ вазият яратдик.

Бошқа томондан олиб қарасак, биз иккита гол қўйиб юбордик, ҳудди "Атлетик"даги каби.  "Милан"га қарши ўйинда ундан ҳам кўпроқ қўйиб юборгандик. Бу борада ишлаш керак.

Биринчи гол жамоавий ўйин эвазига урилди. Бу орқали биз креативлик ва комбинацион ўйин орқали хавфли эканлигимизни кўрсата олдик. Бу ўтган мавсумдагидан кўра анча яхшироқ.

Ўтган мавсумда биз иложи борича камроқ ўтказиб, кўпроқ вазият яратишга ҳаракат қилгандик. Бу сафар биз кўп вазият яратиш устида ишлаяпмиз. Шу билан биргаликда кўп ўтказиб юборяпмиз. Агарда чемпионлик учун курашишни истасак, дарвозамидан камроқ гол ўтказиш эмас, балки, рақиблап вазият яратмаслиги учун ишлашимиз керак. Бугун кўп гол ўтказиб юбордик деб ҳисобламайман, бироқ ғалаба қозонмаслик учун етарли бўлди.

- "Ливерпуль" ушбу мавсум босим остида қоладими?

- Биз "Ливерпул"миз. Бу кўп футболчилар билан шартнома имзолаганимизга боғлиқ эмас, чунки биз кўп футболчиларни қўйиб юбордик. Яна бир футболчини таклиф қилмоқчимиз. Аммо айта оламанки, сиз "Ливерпуль" либосидамисиз, босимни ҳис қилаверасиз, - деди Слот.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика