Latest news

21:55U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия U-17 - Ўзбекистон U-17 1:1 (матнли трансляция)  108 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  14 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  3 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  1 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  7 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  3 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  8 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  4 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   23 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  10

Араб матбуоти: Саудиялик футболчилар легионер бўлмагунча Олимпиада ва жаҳонда ўзимизни кўрсата олмаймиз News

Араб матбуоти: Саудиялик футболчилар легионер бўлмагунча Олимпиада ва жаҳонда ўзимизни кўрсата олмаймиз

Токио-2020 Олимпия ўйинларида Саудия Арабистони терма жамоаси гуруҳдаги учала ўйинда ҳам имкониятни бой берди.

Саудиялик олимпиячилар гуруҳ баҳсларини Кот-Д'Ивуар, Германия ва Бразилияга қарши ўтказиб мағлубиятга учрашди. Саудия Арабистони олимпия терма жамоаси бу ўйинларда 4та гол уриб, ўз дарвозасидан 8 бор тўп ўтказиб юборди. 

Ушбу натижадан сўнг араб матбуоти терма жамоанинг Олимпиадаги иштирокини таҳлил қилди ва энг асосий муаммо сифатида футболчиларнинг легионер эмаслигига эътибор қаратди. Хусусан матбуот бу ҳақда шундай ёзади: 

"Олимпия ўйинлари гуруҳ босқичида 16та жамоа қатнашган бўлса, фақат Саудия Арабистони терма жамоаси таркиби тўлиқ 100 фоиз маҳаллий футболчилардан иборат бўлди. Шунинг ўзиёқ бемалол кўп тортишувларга сабаб бўла олади. "Ал Наср" клуби президенти Мусалли Ал Муаммар бу ҳақда шундай деди: "Саудия Арабистони Олимпия ўйинларида яхши футбол кўрсатди, бироқ натижа ижобий бўлмади. Терма жамоа устози Саад Ал Шеҳри энг кучли футболчиларни йиға олди, бироқ муаммо шундаки, бу футболчиларнинг ҳеч бири Европада ўйнамайди. Агар биз терма жамоаларимиздан яхши натижа хоҳласак, футболчилар албатта Европага кетишлари керак". 

"Албатта, "Ал Насср" клуби президенти гапларида жон бор. Масалан, Япония термаси сафида Такефуса Кубо ўйнаяпти. Ёки бўлмаса Жанубий Кореяда Ли Канг Ин ҳаракат қиляпти. Ҳар икки футболчи ҳам легионер. Ли Канг Ин 2019 йил бўлиб ўтган U-20 жаҳон чемпионатида мусобақанинг энг яхши футболчиси деб топилди ва шундан сўнг "Валенсия"га йўл олди. Такефуса Кубо эса "Барселона" академиясида таҳсил олди. Мана энди орадан вақт ўтиб ҳар икки футболчи пишиб етилди ва ўз терма жамоаларини муваффақият сари етаклаяпти".

"Умуман олганда, Япония билан Жанубий Кореяда легионерлар кўп, футболчилар ёш пайтидаёқ Европага кетади, шу боис ҳам уларнинг терма жамоаси Олимпиада ва жаҳон чемпионатида гуруҳдан чиқишни уддалай олади. Саудия Арабистони миллий чемпионати кучли, бунга шубҳа йўқ. Бизнинг чемпионат рақобат борасида бемалол Жанубий Корея ва Япония билан беллаша олади. Бироқ муаммо шундаки, япон ва корейслар ўсиш учун четга кетади, бизникилар эса охиригача шу ерда қолишади. Улар Бундеслига, АПЛ, А Серия ва Ла Лигага бориб ривожланяпти. Биз учун эса энг юқори чегара Саудия Пролигаси бўлиб қоляпти. Шундай экан, Саудия Арабистони футбол федерацияси бу мавзуда жиддий бош қотирмаса бўлмайди".

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика