Latest news

01:47Ансу Фати янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтди  1 01:18"Атлетико" ёзги трансферлар учун жуда катта маблағ ишлатади  2 00:55Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди, "Динамо" эса сафарда ўн киши бўлиб зафар қучди  0 00:53Ҳусайн Норчаев: "Бугун ҳимояда чалкашликлар бўлди. Кейинги ўйинларда яхшироқ ҳаракат қиламиз"  0 00:29Шароф Муҳиддинов: "Футбол 90-дақиқадан кейин ҳам ўйналади"  3 23:58Брайан Риаскос: "Бу голлар тасодиф эмасди"  9 23:32Рўзиқул Бердиев: "Икки очко йўқотдик деб ўйлайман"  21 23:11Баҳром Ҳайдаров: "Футболчилар мураббийсиз ҳам ғалаба қозонса бўлади"  6 22:59Камолиддин Тожиев: "Фақат Сергеевга боғланиб қолмаганмиз"  7 22:36Вадим Абрамов: "Чемпионлик? Бу ҳақида сентябрь-октябрь ойларида гаплашамиз"  5 22:02Суперлига. "Динамо" 10 киши бўлиб Қўқонда ғалабага эришди  19 22:01Суперлига. "Пахтакор" сўнгги дақиқаларда "Насаф" дарвозасига иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  180 20:15"Эвертон" 16 йиллик футболчиси билан шартномани узайтирди  0 19:4438 ёшли Жиру Францияга қайтади  3 19:18Рубен Невеш: "Манчестер Сити"га қарши жипс бўлиб ўйнашимиз шарт"  1

АПЛнинг бир нечта клуби стадионга келган мухлислар сонини ошириб ёзар экан News

АПЛнинг бир нечта клуби стадионга келган мухлислар сонини ошириб ёзар экан

Ўтган мавсум Англия Премьер-лигасининг бир қатор клублари уй учрашувларидаги мухлислар сонини ошириб ёзган.

BBC нашри бу борада текширув ўтказди ва клубнинг расмий маълумотларини полицияники билан солиштирди. Шундай қилиб, "Вест Хэм" ўтган мавсумдаги 12та уй учрашувида стадионга келган ишқибозлар сони ўртача 22% ёки 12 530 кишига ошириб ёзилган ("Вест Хэм" маълумотларида 55 309 киши, полиция баённомасида 42 779).

"Челси", "Саутгемптон", "Манчестер Сити", "Уотфорд" ва "Тоттенхэм" ҳам рақамларни ошириб ёзган. "Манчестер Юнайтед" тақдим этган маълумотлар полициянинг ҳисоботи билан мос келгани аниқланди.

Клубларнинг маълум қилишича, мухлислар стадионга келган одам сони билан эмас, балки сотилган чипта ва абонементлар сони бўйича аниқланади. Чипта ёки абонемент эгаси ўйинни ўтказиб юбориши ҳисобга олинмайди. Маълумотларни бу йўсинда тақдим этиш қоидабузарликка кирмайди.

Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика