Latest news

12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  0 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  4 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  27 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  6 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  4 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  11 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  1 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  1 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  4 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  11

АПЛнинг 5 қаҳрамони News

АПЛнинг 5 қаҳрамони

Салоҳ ва бошқа яна бир неча футболчилар бу мавсумда жамоасининг етакчиси эканлигини исботлай олишди.

13 май кунида АПЛнинг навбатдаги мавсуми якунланди. Номларга қарайдиган бўлсак, сўнгги турда марказий баҳс йўқ эди, бироқ деярли барча ўйинларда интрига сақланиб қолганди.

Хўш, якунланган мавсумда қайси футболчилар жамоаларининг қутқарувчилари бўлишди?

5. КРИСТИАН ЭРИКСЕН

Даниялик ярим ҳимоячи Андрес Иньестага ўхшатилмоқда. Идеал даражадаги ярим ҳимоячи ҳужумга ҳам, ҳимояга ҳам ёрдам беради. Харри Кейн ўзининг даҳшатли мавсумини ўтказган бир вақтда Кристиан Эриксен ундан-да ёрқинроқ кўринди.

Жамоа боши берк кўчага кириб қолганда, оғир вақтларда у барча масъулиятни ўз бўйнига ола билди. У дербида Вилли Кабальеро дарвозасига ўзининг энг чиройли ва асосий голини киритди. "Тоттенхэм" "Челси"га қарши муҳим баҳсни ўтказди, даниялик эса чиройли ўйин намойиш этди, Эриксен туфайли ўйин сурати ўзгарди ва унинг хатти-ҳаракатлари эвазига учрашувда ғалабага эришилди.

Агарда Эриксен ёзда "Барселона" таркибига кўчиб ўтса, Иньестанинг муносиб вориси бўла олади.

4. ДАВИД СИЛЬВА

"Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси Грэм Сунесс мавсум ўртасида шундай фикрларни билдириб ўтди.

"Барча де Брюйне ҳақида гапиради. Агарда у ва Сильвадан бирини танлаш керак бўлса, испанияликнинг танловида тўхталган бўлардим. У - АПЛнинг энг яхши ярим ҳимоячиси, у муҳим баҳсларда ўзини кўрсата оляпти".

Сильва "ёпиқ дирижёр" ролини ўйнади ва мавсум давомида 29 учрашувда майдонга тушиб, 9 гол урди ва 11 голга ассистентлик қилди. "Шаҳарликлар"нинг ўйини Сильва ва де Брюйне атрофида барпо этилди.

Испанияликнинг энг катта плюс томони - ақлбовар қилмас барқарорлик. Давид кейинги йили 33 ёшни қарши олади. У жамоасининг сўнгги йилларда етакчи футболчиси бўлиб турибди. Давид "Сити"да ўз тарихини ярата олди.

3. ДАВИД ДЕ ХЕА

"Манчестер Юнайтед" бу мавсумда барқарорлик намойиш эта олмаган бўлса-да, айрим факторлар эвазига иккинчи ўринни эгаллади. "Юнайтед"нинг асосий омади - даҳшатли дарвозабон.

Бу мавсумда испаниялик посбон "Олтин қўлқоп"ни қўлга киритди, 18 учрашувда ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбормади. Британия матбуотининг ҳисоблашига кўра, у яна 16 гол ўтказиб юбориши керак эди.

Де Хеанинг олдидаги ҳимоя ҳар доим ишончли ўйин намойиш эта олмаяпти. Жонс, Смоллинг ва Линдельоф бир қанча вазиятларда қўпол хатоларга йўл қўйишди. Агарда Де Хеа ишончли ҳаракат қилмаганида, МЮ кучли тўрликдан ташқарида кўриниш берарди. Балки "Челси" ва "Арсенал" билан биргаликда еврокубоклар учун кураш олиб борган бўларди.

2. КЕВИН ДЕ БРЮЙНЕ

Бельгиялик ярим ҳимоячи бу мавсумни аъло даражада ўтказа олди. Ўтган мавсумда ҳам у яхши ўйин кўрсатган бўлса-да, "Челси" билан учрашувда қўпол хатога йўл қўйганди. Ўшанда "Сити" чемпионлик учун курашаётганди. Жамоа 1:0 ҳисобида олдинда бораётган бир вақтда икки метрдан дарвозани аниқ нишонга олишни уддаламаганди. Кейинчалик "Челси" 3:1 ҳисобида ғалабага эришди.

Де Брюйне Гвардиола қўл остида муҳим футболчига айланди. Сильва билан биргаликда у марказни ўз қўлларига олишди. Кевин кўпроқ тўп узатишлари ва ностандарт қарорлари орқали барчанинг диққатини тортмоқда. Кевин вазиятларда тезкор қарорлар чиқариб, вазифаларини тезроқ бажара олади. У бу мавсумда 8 гол урди ва 15 голга ассистентлик қилди.

1. МУҲАММАД САЛОҲ

Ҳар доимгидек Салоҳ биринчи поғонада. Бу мавсумда Муҳаммад АПЛдаги бир мавсумда энг кўп гол киритган футболчи бўлди. Ўзи эса лигада феноменал ўйин намойиш этди. Еврокубокларда эса 11 бора рақиб дарвозасини ишғол қилди. XXI асрда "Ливерпуль"нинг бирорта футболчиси бундай натижага эриша олмаган. Бироқ Ян Рашнинг натижасига етиши учун яна 3та гол уриши керак. Кўп гол уриш борасида у Криштиану Роналду ва Алан Ширерни ортда қолдира олди.

Унинг олдида ЕЧЛ финали бор. Салоҳ "Олтин тўп"ни ютиши учун финалда ҳам ғолиб бўлиши керак.

Миржалол Норматов таржимаси

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика