АПЛнинг 14 клуби энг бой 6 жамоага қарши
05 oct 2017 11:28
News
АПЛнинг 14 клуби энг бой 6 жамоага қарши
Англия Премьер-лигаси жамоалари четда телевизион ҳуқуқларни сотишдан тушадиган фойдани тақсимлашдаги ўзгаришларга қўшилишмади.
АПЛнинг энг бой 6 клуби - "Манчестер Юнайтед", "Манчестер Сити", "Тоттенхэм", "Арсенал", "Ливерпуль" ва "Челси" кўпроқ пул олмоқчилар. Лига раҳбари Ричард Скадэмор телеҳуқуқларни четга сотишдан тушган фойданинг 35 фоизини жамоаларнинг турнир жадвалидаги ўрнига қараб тақсимлаш борасидаги режани намойиш этган эди. Чемпионатнинг қолган 14 жамоаси бу таклифни қўллаб-қувватлашмади.
25 йил давомида Англия телеҳуқуқларни хорижга сотишдан тушган фойда клублар ўртасида тенг бўлиниб келинган. 2016 йилдан 2019 йилгача бу фойда 1.07 миллиард фунтни ташкил этади.
Бундан ташқари, АҚШ, Хитой ва Африканинг айрим давлатлари билан янги шартномаларга кўра, АПЛ 2019-2022 йиллар давомида йилига 476 миллион фунт олади.
Link :
Source : bbc.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments