Latest news

02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  15 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  3 00:53Германияда эркаклар футбол жамоасига илк маротаба аёл бош мураббий тайинланди  2 00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  3 00:12ПСЖ автобуси "Боруссия" стадионини Мбаппесиз тарк этди  0 23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  4 23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  28 23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  2 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  2 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  6 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  8

АПЛ. "Қизил иблислар" "канонирлар"га қарши: "Манчестер Юнайтед" – "Арсенал" баҳси учун превью News

АПЛ. "Қизил иблислар" "канонирлар"га қарши: "Манчестер Юнайтед" – "Арсенал" баҳси учун превью

14-турнинг марказий учрашуви тафслилотлари билан ўртоқлашамиз.

Мусобақадаги ҳолат

Ўтказилган 13 та ўйинда "қизил иблислар" беш марта ғалаба қозонишди ва уч марта муроса кўчасини танлашди. Шу тариқа, МЮ 18 очко билан 10-ўринда бормоқда.

Лондонлик меҳмонлар ҳисобида еттита ғалаба ва иккита дуранг мавжуд. Шундай қилиб, "тўпчилар" 23 очко тўплаган ҳолда жадвалда 5-поғонада туришибди.

1. "Манчестер Юнайтед" Рангник каби тажрибали мураббийга эга бўлди, аммо у захира ўриндиғида бўлмайди ва жамоани ҳозирча Кэррик бошқариб туради

Оле Гуннар Сульшер истеъфога чиқарилгач, "Манчестер Юнайтед"га янги мураббий тайинланди.  Бу — Ральф Рангник. Германиялик мутахассис Москванинг "Локомотив"ини тарк этди ва мавсум охиригача МЮ мураббийи вазифасини бажарувчи мақомига эга бўлди. Герр Ральф немис паспортига эга АПЛдаги олтинчи мураббийга айланди.  Эътиборлиси, Германиядан икки нафар мураббий ғалабалар фоизи бўйича аллақачон лига тарихидаги энг яхши мутахассислар орасида кучли бешликка киришга муваффақ бўлган. Бу ҳозирда "Ливерпуль"да ишлаётган Юрген Клопп (62,7%), шунингдек, Лондоннинг "Челси"сида ишлаётган Томас Тухель – 62,5% (гап чемпионатда 30 ва ундан ортиқ ўйин ўтказган мутахассислар ҳақида кетмоқда).

Кўринишидан, янги мураббий —  янги илҳом манбаи эди. Бироқ ҳозирги ҳолатда эмас. Майкл Кэррик "Манчестер Юнайтед" захира ўриндиғида ўтиришда давом этади, чунки Рангник ҳали Англияда ишлаш учун рухсатнома олишга улгурмаган ва унинг Туманли Альбионга келиши ортга сурилган.

2. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида "Арсенал" билан қандай ўйнашни билади

"Иблислар" деганда ўз майдонида ҳар қандай рақибни янчиб ташлайдиган жамоа назарда тутилади. МЮнинг Манчестердаги "канонирлар" билан тўқнашувга келсак, бу, албатта, шунчаки баландпарвоз гап эмас. "Манчестер Юнайтед" "канонирлар"га қарши "Олд Траффорд"да кечган АПЛнинг сўнгги 14 ўйин натижасига кўра, бор-йўғи бир марта мағлубиятга учраган. "Иблислар" ҳисобида 8 та ғалаба бор, 5 та ўйинда эса дуранг кузатилган. Мезбонларнинг ягона мағлубияти ҳали ҳам кўпчиликнинг ёдида бўлса керак, чунки у ўтган мавсумда рўй берган (0:1).

3. Кэррик бу сафар Роналду учун қайси ролни танлайди?

"Челси"га қарши муваффақиятли ўйинда (1:1) Майкл Кэррик қатъиятли, шижоатли ва танқиддан қўрқмайдиган, ўзини вақтинчалик шахс деб ҳисобламайдиган мураббий эканлигини исботлади. Собиқ марказий ярим ҳимоячининг энг сезиларли ҳаракатларидан бири Криштиану Роналдуни захирада қолдириш қарори бўлди.

Криштиану 64-дақиқада ўйинга қўшилди, португалиялик майдонга тушганидан сўнг "кўклар" ҳисобни тенглаштиришди. Роналду йўқлигида "Юнайтед" олдинги чизиғида Маркус Рэшфорд ва Жейдон Санчо ҳаракатланишди, уларнинг ортидан эса Бруну Фернандеш жой олди. Мураббийлар штабининг тутган йўли орқали ажойиб формадаги рақибга қарши прессинг уюштиришнинг самарали модели яратилди.

1. "Канонирлар" ўйинга ажойиб формада етиб келишди

"Тўпчилар" ишончли натижаларни кўрсатиб келишяпти. Микель Артета шогирдлари мезбонлардан беш очко кўп тўплашган. 

"Канонирлар" сўнгги ўн турдаги муваффақиятли юриш эвазига жуда тез кўтарилишди. Бу даврда "канонирлар" бир марта "Ливерпуль"га ютқазиб қўйишди, холос. 13 тур натижаларига кўра 7 та ғалаба ва 2 та дуранг "канонирлар" учун сўнгги уч мавсумдаги энг яхши кўрсаткичдир ("канонирлар" худди шу даврда охирги икки кампанияда 18 ва 14 очкога эга эдилар). Хулласи калом, "Арсенал" меҳмонда етарлича яхши ўйин кўрсатмоқда.

2. “Канонирлар” АПЛ Топ-4 лигига қарши ўйинларда оқсайди

Жадвалдаги юқори ўринга қарамай, Артета жамоаси кучли клубларга қарши тўғридан-тўғри қаршилик кўрсатолмайди. "Арсенал" гигантларга қарши баҳсларда ишончсиз ва баъзида ожиз. "Тўпчилар" "Челси" (0:2), "Манчестер Сити" (0:5) ва "Ливерпуль"га (0:4) ютқазишди. Оптимистлар ўсиш вақтинчалик инқирозга юз тутди дейишса, пессимистлар ривожланиш шу нуқтада тўхтади деб гапиришади. Биз эса ҳақиқат шуларнинг ўртасида деймиз.

3. Саканинг йўқлиги — меҳмонлар ўйинида ижодий жараёнга жиддий зарар этказади

Букайо Сака "Манчестер Юнайтед" билан учрашувни ўтказиб юбориши мумкин. Бу ҳақда "Арсенал" бош мураббийи Микель Артета айтиб ўтди.

Сакадан фойдаланишнинг иложи бўлмаса, меҳмонлар қанот ҳужуми сезиларли кучсизланади. Габриэль Мартинелли "Ньюкасл"га гол урганига қарамасдан, ҳали ишончли ўринбосар эканлигини исботлашга улгурмаган.

Тахминий таркиблар

"Манчестер Юнайтед": Де Хеа – Уан-Биссака, Линделёф, Магуайр, Теллес – Фред, Мактоминей, ван де Бек – Фернандеш – Роналду, Санчо  

"Арсенал": Рэмсдейл – Томиясу, Уайт, Габриэл, Тавареш – Парти, Локонга – Мартинелли, Эдегор, Смит-Роу – Обамеянг

Тўқнашувлар тарихи

Барча турнирлардаги ўзаро ўйинлар: 234 та 

"Манчестер Юнайтед" ғалабаси: 97 та (353 та гол урган)

"Арсенал" ғалабаси: 84 та (329 та гол урган)

Дуранг: 53 та

"Манчестер Юнайтед"нинг энг йирик ғалабаси: 8-2

"Арсенал"нинг энг йирик ғалабаси: 5-0

Тошкент вақти билан 01:15 да бошланадиган супер учрашувни ўтказиб юборманг! 

Шерзод Нурматов тайёрлади.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика