Latest news

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  2 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  15 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  29 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  164 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

АПЛ мухлисларсиз футболга тайёрланмоқда News

АПЛ мухлисларсиз футболга тайёрланмоқда

Бу фақатгина ушбу мавсумда бўлади ҳолос.

Англия коронавирусдан кейин футболга босқичма босқич тайёрланиб келмоқда: бироқ кўп нарса ҳали аниқ эмас, асосий жиҳат давлатдаги ҳолатга ва мавсумнинг давом эттирилиш санасига боғлиқ. Шундагина қандай шароитда ўйинлар ўтиши ҳал қилинади.

Ҳа, УЕФА Англия ва Шотландияда телевизион блэкаутни расман бекор қилди, фақатгина ушбу мавсум якунига қадар...

Блэкаут - Англиядаги узоқ йиллик анъана. Шанба кунига қадар 14:45дан 17:15га қадар исталган - ҳам ҳориж ҳам маҳаллий чемпионатларнинг ўйинлари телевизор орқали кўрсатилмайди (бундай муаммо 2 йил олдин ҳам кузатилган ва ўшанда дастлабки 15 дақиқа шунчаки телевизорда кўрсатилмаганди). Бу қарор 60 йил олдин қабул қилинган, ўшанда клублар асосий фойдани чипталардан олишни бошлаган пайтлар эди, шу орқали улар одамлар уйларида телевизор орқали футбол томоша қилмасдан, стадионга келишга мажбур қилишарди. Шанба кунги 15:00 эса - АПЛ тур ўйинлари учун асосий вақт ҳисобланади ва одатда бу паллада бир йўла 6 ўйин старт олади.

***

• "The Times" хабарига кўра, АПЛдагилар УЕФА тақдим қилган дедлайнга қадар ўйинларни якунлаб олишни режалаштирмоқда. Томошабинларсиз ўтадиган ўйинларни мухлислар уйда ёки интернет орқали томоша қилишлари мумкин.

• Ундан ташқари, Британия ҳукумати ўйинларни катта ҳажмга эга бўлган текин каналларда ҳам кўрсатишни режалаштириб, одамларнинг телевизор учун қўшимча пул тўлаб юрмаслигини истамоқда. Қуйи дивизион ўйинлари эса "iFollow" платформасида намойиш қилинади.

• Нима учун Англиядагилар Бельгия вариантини қўллаб, чемпионатни тугатмаяпти? Пуллар! Бельгияда телешартномалар камроқ. Про-Лига бродкастерлардан йилига 80 млн евро олади ҳолос (келаси мавсум ушбу сумма 100 млн еврогача ошади). Шунингдек, ушбу шартномада агарда ўйинлар тўхтаб қолса ёки чемпионат охирига етказилмаса, 16 млн еврони қайтариш керак бўлади.

Англияда эса ҳолат бошқача, бродкастерлар ўтказилмаган ўйинлар учун камида 750 млн фунтни талаб қилишлари мумкин. Европанинг бошқа топ-лигаларида ҳам ҳолат шундай. Шу боисдан УЕФА уларга чемпионатни якунлаб қўйишни маслаҳат бермоқда.

***

Шунингдек, блэкаут ҳақида яна қисқача. Агарда бу нарса фақатгина инглизларники деб ўйласангиз, бироз адашасиз.

УЕФА регламенти 8-моддасида шундай дейилади: агарда чемпионат ўйинини белгиланган муддатдан бошқа вақтда ўтказмоқчи бўлишса, федерациядагилар УЕФАга мурожаат билан чиқишлари керак. Ҳозирча учтагина давлат бу борада расмий хат юборишган: Англия ва Шотландия, ундан ташқари Черногория ҳам.

Бироқ барибир уларнинг орасида энг машҳури - телешартномалардан катта фойда кўрадиган Англия, ҳозирча у ерда блэкаут анъанасига қарши бўлишмоқда. 2011 йилда АПЛ раҳбарияти Карен Мерфи паблар тармоғи эгаси билан судлашганди. Ўшанда чилимхоналарда ўйинлар ноқонуний равишда кўрсатилган, энг ёмони бу тақиқланган вақтлар, яъни, блэкаутда амалга оширилганди. Якунда суд АПЛ томонида бўлганди.

Ушбу ишни кўриб чиқишда бош бўлган германиялик юрист Юлиана Кокотт махсус комиссия билан биргаликда барча жиҳатни ўрганиб чиққан. У блэкаутлар томошабинларнинг ташрифига ҳеч қанақасига таъсир ўтказмайди, деган ҳулосага келган. Бу анъана фақатгина бир неча мамлакатлардагина бор. Масалан, Германия Бундеслигаси айни дамда Европада томошабини энг кўп лига бўлиб турибди, аммо у ерда блэкаут анъанаси йўқ ва барчаси жойида.

Ҳа, икки давлат футболи ўртасидаги даражани бир-бири билан солиштириб бўлмаса-да, Англия барибир ўзига ҳос футболга эга бўлган камёб давлатлардан бири бўлиб қолаверади.

Миржалол Норматов таржимаси

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика