Latest news

21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  3 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  5 20:55"Реал" ва Испания терма жамоаси собиқ бош мураббийи "Бавария"ни рад этди  0 20:30АПЛ. "Ливерпуль" ўз майдонида "Тоттенхэм"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  2 20:27Суперлига. "Бунёдкор"нинг омадсизликлари давом этади, бу сафар "Сурхон"га имконият бой берилди  25 20:24"Атлетико" афсонаси Мадридда қоладими?  3 19:57АПЛ. "Челси" Лондон дербисида "Вест Хэм"га жавобсиз 5та гол урди  11 19:56Суперлига-2024. Бир киши кам бўлиб қолган "Локомотив" "Навбаҳор"га йирик ҳисобда ютқазди  61 18:54"Барселона" Левандовскига АПЛдан ўринбосар топди, номзод сизни ҳайрон қолдиради  21 18:27Нидерландия чемпиони номи маълум бўлди  1 17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  18 17:24"Бунёдкор" — "Сурхон". Таркиблар маълум  2 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  6 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  13 16:02Ферлан Менди "Реал"даги тақдири деярли ҳал бўлди  5

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида "Кристал Пэлас"га ютқазди News

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида "Кристал Пэлас"га ютқазди

АПЛ 2-тур доирасидаги "Манчестер Юнайтед" - "Кристал Пэлас" ўйини бўлиб ўтди.

"Манчестер Юнайтед" - "Кристал Пэлас" 1:3

Голлар: Эндрос Таунсенд (7), Уилфрид Заа (75-п, 85) - Донни ван дек Бек (81)

"Манчестер Юнайтед": Де Хеа, Шоу, Фосу-Менса, Линделеф, Магуайр, Бруну Фернандеш, Мактоминей, Погба, Жеймс, Марсьяль, Рэшфорд.

"Кристал Пэлас": Гуаита, Сако, Уорд, Митчелл, Шлупп, Макартур, Куяте, Таунсенд, Маккарти, Заа, Айю.


Manchester United

Donny van de Beek - 80'

Premier League . Round 2

19/09/2020, 21:30

3
:
1
Finished

Crystal Palace

Andros Townsend - 7', Wilfried Zaha - 74', Wilfried Zaha - 85'

Stadium: 0 spectators

Referee: Martin Atkinson

45'
90'
46'  Daniel James (Mason Greenwood)
58'  Timothy Fosu-Mensah
64'  Harry Maguire
67'  Paul Pogba (Donny van de Beek)
80'  Donny van de Beek
81'  Timothy Fosu-Mensah (Odion Ighalo)
7'  Andros Townsend
7'  Jeffrey Schlupp
55'  Joel Ward
72'  Jordan Ayew
74'  Wilfried Zaha
75'  Jeffrey Schlupp (Eberechi Eze)
81'  Jordan Ayew (Michy Batshuayi)
85'  Wilfried Zaha
88'  James McCarthy (Luka Milivojevic)


ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ

- Бугун "Кристал Пэлас" "Манчестер Юнайтед"дан кўра яхшироқ ўйнади ва ҳақли ғалабага эришди.

90+3. МЮ тўп билан олдинда ўйнамоқда, аммо "Кристал Пэлас" рақибга умуман хавфли вазият уюштириш учун имкон бермаяпти.

90. Ўйиннинг биринчи бўлимига ҳакам томонидан 6 дақиқа қўшиб берилди.

88. "Кристал Пэлас"да ўзгариш: Миливоевич Маккартини алмаштирди.

85. ГООООООЛ! Вилфрид Заа "қизил иблислар" дарвозасига навбатдаги тўпни йўллади, Заа бу ерда Линделёфни осонлик билан алдаб ўтганди.

84. МЮ босим уюштирмоқда, меҳмонлар эса бор эътиборларини ҳимояга қаратишган.

81. Сульшер ҳимоячи Фосу-Менсани ўйиндан олиб, ҳужумчи Игалони майдонга туширди. Меҳмонларда эса Батшуайи Айюни алмаштирди.

80. ГООООЛ! Донни ван дек Бек дебют ўйинидаёқ гол урди. Меҳмонларнинг хатосидан сўнг тўп кутилмаганда нидерландиялик футболчига тушди ва у зарбада адашмади.

75. Меҳмонлар сафида ўзгариш: Эзе Шлуппни алмаштирди.

75. ГОООООЛЛЛ! Заа пенальтидан гол уриб ҳисобни 0:2 кўринишига олиб келди. 

73. Йўқ! Де Хеа пенальти пайтида чизиқдан оёғини узган. Пенальти қайтадан тепилади.

72. Айю пенальтидан гол ура олмади, аниқроғи испаниялик посбон тўп йўналишини топди.

71. Пенальти белгиланди. Тўп Линделёфнинг қўлига теккан.

70. VAR эҳтимолий пенальтини кўриб чиқмоқда. Бу ерда МЮ футболчисининг қўлига тўп теккан.

67. Дебют. Ван де Бек Поль Погба ўрнига майдонга туширилди.

66. ГОООЛ!  Йўқ, Заа бу вазиятда яққол оффсайд ҳолатида қолган эди.

64. Магуайр сариқ карточка билан "сийланди". У ўзидан ўтиб кетаётган Заани қўполлик билан тўхтатиб қолганди. 

60. Гринвуд жарима майдончаси ичида боши билан тўпни Гуаита дарвозасига йўллади, аммо Мэйсоннинг зарбаси ноаниқ.

58. Навбатдаги сариқ карточка "Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Фосу-Менсага кўрсатилди, у рақибнинг оёғига тепиб юборганди.

55. Рақиб ҳужумини қўполлик билан тўхтатгани учун Уорд сариқ карточка билан жазоланди.

54. Хавфли вазият! Меҳмонлар МЮ жарима майдончаси ичига ёриб киришди, бир оз ўтиб эса Таунсенд амаллаб зарба берди, тўп "қизил иблислар" ўйинчисидан бирига тегиб майдонни тарк этди.

49. Эд Вудворд ва Сэр Алекс Фергюсон ўйинни стадиондан кузатиб боришмоқда.

46. Ҳакам иккинчи бўлимга старт берувчи ҳуштакни чалди.

- МЮда ўзгариш: Гринвуд Жеймсни алмаштирди.


БИРИНЧИ ТАЙМ ЯКУНЛАНДИ, ТАНАФФУС

45+1. Хавфли вазият! "Кристал Пэлас" "Юнайтед" жарима майдонига "бостириб кирди", Айюнинг зарбасини Де Хеа бир амаллаб қайтариб юборди. 

45. Биринчи бўлимга ҳакам томонидан 4 дақиқа қўшиб берилди.

43. "Манчестер Юнайтед" ҳужум уюштирмоқда. "Кристал Пэлас" эса ҳимояда бехато ўйнаб, ўз омадини қарши ҳужумда синаб кўрмоқчи.

41. Йўқ, жарима майдончаси ташқарисида жарима зарбаси тепилди. Фернандешнинг зарбаси жонли деворга тегди.

40. МЮ пенальти тепиши мумкин. VAR вазиятни кўриб чиқмоқда, "Кристал Пэлас" жарима майдончаси ичида қўполлик ишлатган бўлиши мумкин.

39. Ўйиннинг темпи жуда ҳам паст деб бўлмайди, аммо жамоалар кескин хавфли ҳужумчи уюштира олишмаяпти.

33. Зарбалар бўйича статистикада ҳам МЮ кичик устунликка эга: 5-4

- Бугунги ўйинни жароҳат сабаб ўтказиб юбораётган футболчилар: МЮ - Серхио Ромеро, Аксель Туанзебе, Фил Жонс, "Кристал Пэлас" - Гари Кэйхилл, Патрик ван Анхолт, Жеймс Томкинс, Натан Фергюсон, Кристиан Бентеке, Коннор Уикхэм

26. Ҳозирча тўпга эгалик қилиш бўйича яққол устунлик манчестерликлар тарафида: 70% - 30%

22. Навбатдаги хавфли зарба. Бу сафар Мактоминей ўзини синаб кўрди, аммо зарба ноаниқ.

20. Погба жарима майдончаси ташқарисидан кучлироқ зарба берди. Аммо, тўпни Гуаита эгаллаб олди.

17. МЮ хавбеки Бруну Фернандеш майдонда ётибди, у жароҳат олган бўлиши мумкин. Йўқ, португалиялик футболчи ўрнидан турди.

13. Фосу-Менса ҳам мезбонлар сафида зарба бериб кўрди, аммо тўп рақибга тегиб майдонни тарк этди, бурчак тўпи.

12. Таунсенд узоқроқдан рақиб дарвозаси томон зарба бериб кўрди, аммо жуда ноаниқ.

7. ГООООООООООООООООООООЛ! Таунсенд! "Кристал Пэлас" ажойиб ҳужум ташкил этди, Шлупп қанотдан тўпни Таунсендга етказди ва Эндрос тўпни Давид Де Хеа дарвозасига жойлаб қўйди. 

3. Ҳозирча "Кристал Пэлас" тўпни МЮга бермаяпти ва ҳужум қилишга уринмоқда.

1. Ўйин бошланди!


- Салом. Сизлар билан Англия Премьер-лигаси 2-тури доирасидаги "Манчестер Юнайтед" - "Кристал Пэлас" ўйинини биргаликда кузатиб борамиз.


Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика