АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Ливерпуль"ни таслим этди
04 jan 2019 03:05
News
АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Ливерпуль"ни таслим этди
Англия чемпионати, 21- тур
Манчестер Сити – Ливерпуль 2:1
Голлар: 1:0 – 40 Агуэро, 1:1 – 64 Фирмино, 2:1 – 72 Сане.
МанчестерСити – Эдерсон, Компани (Отаменди, 88), Данило, Стоунз, Лапорт (Уокер, 86), Сильва (Гюндоган, 65), Фернандиньо, Стерлинг, Бернарду Силва, Сане, Агуэро.
Ливерпуль – Алиссон, Ловрен, Робертсон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Вейналдум (Старридж, 86), Хендерсон, Милнер (Фабиньо, 57), Мане (Шакири, 77), Салах, Фирмино.
Огоҳлантириш: Ловрен (20), Компани (31), Вейналдум (38), Лапорт (45), Бернарду Силва (89), Эдерсон (90).
Manchester City Sergio Aguero - 40', Leroy Sane - 72' |
Premier League . Round 21 04/01/2019, 01:00 1
:
2
Finished
|
Liverpool Roberto Firmino - 64' |
Stadium: Etihad Stadium, 54511 spectators
Referee: Anthony Taylor
УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!
Ўйинни Гвардиола шогирдлари катта устунлик билан бошлашди.... Аммо ҳозирча хавфли вазият яратилмади...
Уххх. Ливерпулнинг хавфли қарши ҳужумидан сўнг Мане Сити посбони билан бирга бир вазиятга чиқиб борди ва узоқ бурчакка зарба берди. Тўп дарвоза устунига тегиб қайтди!!!
Устундан қайтган тўпни ҳимоячи кучли зарба билан дарвозаси олдидан узоқлаштиришга уринди. Аммо тўп Эдерсонга тегиб дарвозага йўл олаётганди.... Сўнгги сонияларди яна ўша ҳимоячи дарвоза чизиғи устидан тўпни қайтариб қолишга эришди...
38-дақиқа. Вейналдум ОГОҲЛАНТИРИЛДИ!
ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!!!!!
40-дақиқа. Чап қанотдан узатиб берилган тўпни Серхио Агуэро рақиб дарвозаси олдида қабул қилиб олди ва ўткир бурчак остидан турган бўлишига қарамай кучли ва аниқ зарбаси билан ҳисобни очди. Баракалла, Серхио!
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди....
ТАНАФФУС!
ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ!
63-дақиқа. ГОООЛЛЛ!!!! Жарима майдончасига узатилган тўпни Арнолд дарвоза олдида турган шеригига оширди. Фирмино яқин масофадан бўш қолган дарвозага осонлик билан киритди-1:1.
ГООООООООООООООЛЛЛЛ!!!!
73-дақиқа. Лерой Сане жарима майдончасига кириб борди ва чап оёқда узоқ пастки бурчакни аниқ нишонга олди. Тўп дарвоза устуига тегиб тўрга йўл олди-2:1.
82-дақиқа. Ситининг тезкор қарши ҳужуми. Стерлинг аниқ паси билан Агуэрони дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқарди. Серхио рақиб посбонини алдаб ўтиб, зарба беришга уринди. Алисон Бекер сўнгги сонияларда тўпга ташланиб, жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди.
УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! "Сити" ғалаба қозониб, орадаги фарқни тўрт очкога қисқартирди.
Comments