Latest news

13:49Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Япониядаги баҳсда ишлайди  0 13:28"Ал Ҳилол" легионери ўзини камситилган деб ҳисоблади ва шартномани бир томонлама бекор қилди  3 13:00Энзо Мийо: "Чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш учун катта босимга дуч келамиз"  0 12:33Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин ўтказади  0 12:21Шомуродовнинг собиқ клубдоши, Африка қитъасининг энг яхши футболчиси, 2021 йил дунёнинг энг яхши дарвозабони. Бугун "Насаф"га қарши кимлар ўйнайди?   14 11:55Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 16 сентябрдан йиғинга киришади  0 11:28"Ливерпуль", "Манчестер Сити" ва "Реал" "янги Ван Дейк" учун курашади  0 10:56Суперлига. 22-турда ишловчи ҳакамлар маълум  4 10:48Рубен Аморим: "Мен ўзимни ҳимоя қилмоқчи эмасман, сизларнинг саволингиз ҳар доим бир хил"  18 10:20Пролига. Бугун тур давом эттирилади  0 09:45Лука Модрич Италия чемпионатининг 64 йиллик рекордини янгилади  1 09:17"Манчестер Юнайтед" 1992/93 йилги мавсумдан бери АПЛдаги энг ёмон стартини амалга оширди  7 08:48Sofascore. Захирадан майдонга тушган Ўринбоев энг катта баҳолардан бирини олди  3 08:30Суперлига. "Бунёдкор" — "Хоразм" 1:0   0 08:21Саудия Арабистонида Криштиану Роналдуга "Олтин бутса" топширилди  13

АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди News

АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди

Англия Премьер-лигасининг 4-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" учрашуви якунланди.

"Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0

Голлар: Фоден (18), Холанд (53, 68)

"Манчестер Сити": Доннарумма, Ҳусанов, Диаш, Гвардиол, О'Райли, Родри (Нико Гонсалес, 76), Силва (Аке, 88), Рейндерс, Фоден, Доку (Савиньо, 77), Холанд (Бобб, 87).

"Манчестер Юнайтед": Байиндир, Мазрауи (Майну, 62), де Лигт, Фернандеш, Доргу, Йоро (Магуайр, 62), Диалло, Мбемо, Шоу, Угарте (Зиркзе, 80), Шешко (Каземиро, 80).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Мазкур учрашувда футболчиларга қўйилган баллар, Ҳусанов – ҳимоячилар орасида энг яхшиси.

Ўйин якунланди.

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди.

88. "Сити" таркибида икки ўзгариш.

85. Каземиро худди шу ишни такрорлади, бироқ унинг ёнида ҳеч ким йўқ эди. Қолаверса, у офсайдда экан.

84. Мбемо салкам 2 метр масофадан тўпни дарвозага тўғрилаб қўя олмади. Унга ҳимоячи халақит берган экан.

80. МЮ таркибида икки ўзгариш.

79. Ҳусанов МЮнинг яна бир ҳужумини тўхтатди.

77. "Сити" таркибида икки ўзгариш.

75. Рейндерс рақиб посбони билан бирга-бир вазиятда аниқ зарба йўллай олмади.

71. Ҳусанов ҳимояда ишончли ҳаракат қилди.

68. ГОЛ! МЮ футболчиларининг хатосидан сўнг қарши ҳужумда Холанд ҳисобни йирик кўринишга келтирди!67. Мбемо рақиб жарима майдонига кириб борди, аммо унинг паси Доннаруммага етиб борди.

64. Силванинг узатмасидан сўнг Холанд яна бир зарба йўллади, Байиндир тўпни эгаллаб олди.

62. МЮ таркибида икки ўзгариш амалга оширилди.

61. Мбемонинг супер зарбасини Доннарумма қайтарди. Ажойиб зарба ва ажойиб сейв.

55. "Сити" ҳисобни йирик кўринишга келтириши мумкин эди, бироқ Холанднинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.

53. ГОЛ! Докунинг пасидан сўнг Холанд дарвозабон устидан тўпни ошириб қўйиб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди!49. МЮнинг ўнг қанотдан ташкиллаштирган ҳужуми самарасиз ниҳояланди.

47. МЮнинг чап қанотдан бошлаган ҳужумини Диаш бартараф этди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Абдуқодир Ҳусанов биринчи бўлимда "Манчестер Сити" ҳимоячилари орасида энг юқори баллга лойиқ кўрилди.

Тайм якунланди.

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди.

44. МЮнинг чап қанотдан узатмаси Ҳусановдан ўтмади. Аммо меҳмонларда бурчак зарбаси тепиш ҳуқуқи пайдо бўлди. 

41. Ҳусанов подкат эвазига МЮ ҳужумини бузди ва тўпни олиб қўйди, аммо шериклари ҳужум чоғида нотўғри узатма амалга оширди.

39. О'Райлининг зарбасига аниқлик етишмади.

35. Фернандешнинг жаримадан тепган тўпи Доннарумманинг қўлларига бориб тушди.

34. Ҳусанов жарима майдони яқинида Доргуга нисбатан қоидабузарлик содир этди.

33. Шешко рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқиб, зарба йўллади, Доннарумма тўпни қайтарди. Бироқ у тўпни тўхтатишда қўл билан ўйнагани аъён бўлди.

30. Ҳусанов яна қаҳрамонлик кўрсатди. Фоден унга ташаккур билдирди, Диаш "газини бос" деди.

29. Мбемо рақиб посбони билан бирга-бир вазиятда тўпни юқорига тепди, қолаверса, у офсайдда қолган экан.

28. Ҳусанов МЮнинг ўнг қанотдан бошлаган ҳужумни йўққа чиқарди.

24. Яна Докунинг пасидан сўнг Рейндерс зарба йўллади, Байиндир ҳушёрликни бой бермади.

22. Ҳусановнинг аутдан узатмасидан сўнг тўп жарима майдонидаги Холандга етиб борди, МЮ ҳимоячиси тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

18. ГОЛ! Докунинг хатти-ҳаракатлари натижасида жарима майдонига оширилган тўпни Фоден боши билан МЮ дарвозасига жойлади!16. Диалло "қайчи" услубида зарба беришга уринди, аммо ўхшамади.

16. Байиндир олдинга чиқиб, тепиб аутга тепиб юборди.

15. МЮнинг ҳужуми тўпнининг Доннаруммага келиши билан ниҳояланди.

11. МЮнинг жарима узатмасини Ҳусанов бартараф этди. 

10. Силва ўз жарима майдони яқинида тўпни олдирди ва фол ишлатди.

9. Ҳусанов меҳмонлар ҳужумчисининг яккама-якка вазиятга чиқишига йўл қўймади.

7. Байиндир Холанднинг босими натижасида тўпни йўқотишига бир баҳя қолди.

4. Шешко томондан йўлланган зарбани Доннурумма эгаллади.

1. Илк дақиқадаёқ Холанд рақиб жарима майдонида зарба йўллади, бироз ноаниқ.

1. Учрашув бошланди.

Учрашув аввалида англиялик машҳур боксчи Рикки Хаттон 46 ёшида вафот этгани сабабли 1 дақиқалик тўхталиш юзага келди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Сити" кўк, "Юнайтед" қизил рангли либосларда ҳаракат қилади.

Манчестер шаҳрида ёмғир.

Ассалому алайкум. Бугун Манчестер дербисини матнли кўринишда шарҳлаб борамиз.


Rating: +43   

Comments

+19   
14 sep 21:25:29
Акрамжон Халилов
Ҳусанов шу кетишда бўлса бу йилги мавсумда нафақат Англиянинг, балки дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин, бугун у жуда чиройли ўйин намойиш қилмоқда.
Ёмон кўзлардан ва асосийси жароҳатлардан Аллоҳ асрасин.
+15   
14 sep 21:10:21
Фарход
Хусановни куллаб-кувватлайлик . Молодец Абдукодир! Узбекистонлик барча мухлислар именно Сен учун ишкибозлик ( балет ) килаяпти, ер тишлат юнайтедни.
+13   
14 sep 22:12:16
TOMJIQ_OLOT
Дарвозада Доннарумма
Ҳимояда Абдуқодир Хусанов
Ҳужумда Ҳолланд
----------------------------------------
Гап йўқ, баракалла ЎЗБЕК ЎҒЛОНИ! Офарин!!!
+10   
14 sep 22:22:37
ishonch
Пеп бугун интервьюсида Хусановни мақтамаса энг катта инсофсизлик қилган бўлади. Ситининг энг катта кучи Абдуқодир эканлиги бугунги ўйинда ўз исботини топди.
+9   
14 sep 22:31:04
Manutd123
Ko'z tegmasin, Abduqodir bu juda aqlli va sifatli o'ynadi. Natijada MYu uning qanotidan hujum tashkil qilishdan qochdi. Ayniqsa Bruno chap tomon hujumchilarga pas bermadi. Respekt Abduqodirga.
+8   
15 sep 00:17:18
Faxriddin
Абдурахман фозилов балосидан асрасин
+7   
14 sep 22:43:04
Zabihilla Akhmedov
MU Khusanov qanotidan deyarli hujum qilmadi, chunki qalqondek himoya qildi. Asosan MU markaz va narigi qanotlardan hujumga oʻtdi. Bu Abduqodirning yaxshi oʻynaganidan dalolat. Omad!
+7   
14 sep 22:40:41
FIFA MANAGER
Қойил! 2 йил олдин Манчестер дербиса ўзбек ўйинчи энг зўрларидан бўлади деса ишонмасдим! Абдуқодирга респект! Отасига рахмат!
+7   
14 sep 22:28:02
Ozod Aziz
Бос Абдуқодир. Бутун Ўзбекистон, бутун Осиё сен билан.
+7   
14 sep 21:32:44
barselona7
МЮ раҳбарияти хасис деса хасисга ўхшамайди. Аҳмоқ деса аҳмоққа ўхшамайди зеро аҳмоқ одамлар (Глейзерлар ва Ретклифф) катта компанияларни бошқариб йирик бизнесни юрита олмайди. Аммо қилаётган ишлари....
Ҳар йили миллионлаб доллар кўкка совурилади. Трансферларни бирортаси сал бўлсада ўзини оқламади. Антони, Санчо, Ван де Беек, Фред, Марсиял, Магуайр, Погба, Маунт, Хойлунд кабилар учун миллард доллардан ортиқроқ сарфланган. Аммо натижа....
Мана яна бир трансфер: Шешко. МЮ 90 миллион доллардан ошиқроқ сарфлади адашмасам унинг трасферига. Маоши ҳам 10 миллион доллардан юқори. Фақат Салаҳ, Холланд каби футболчилар ундан кўпроқ олса керак. Уни ўрнига Рэшфорд ёки Гарначони ўйнатганда ҳам ундан кам ўйнамасди аслида. Бу кетишда Шешко ҳам ҳар ойда бир гол урадиган ўйинчига яъни Хойлундга айланади.
+6   
14 sep 22:45:46
Goldberg
2чи таймни ярмидан курдим. Хусанов жуда зур уйнади. Уни канотидан деярли умуман хужум бумади. Бехато уйнади. Куз теймасин анча узига ишониб уйнади куркув вохма йук. Гап йук!
+6   
14 sep 22:43:20
Абдугаффор . N
Хусанов шундай давом эт! Омад доим ёр булсин!
+6   
14 sep 21:35:41
Мирзохон
Абдуқодир биринчи таймда яхши ўйнади, секин аста ўйин услубига мослашиб бормоқда. Аллоҳ ҳоҳласа алиштириб бўлмас ўйинчига ҳам айланади аста аста.
+6   
14 sep 21:23:56
Abdurahmon(Official)
Abduqodir juda yaxshi o‘ynayapti. Mazza qilib ko‘rdim 1-taymni. Himoyada juda kuchli turubdi.
+6   
14 sep 21:23:56
Zohidjon Usarov
Хусанов ишончли уйнагани учун МЮ Хусанов канотидан хужум килмай куйди.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика