Latest news

21:55"Челси" тўпурари сафга қайтди  0 21:40БАА чемпионати. Абдуллаев четлатилган ўйинда "Хорфаккан" меҳмонда "Ажман" билан ўйинда иродали дуранг қайд этди  0 21:05А Серия. "Ювентус" ўз уйида "Милан"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 21:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида 19-ўриндаги жамоани юта олмади  11 20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  5 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  10 19:27Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик"  0 19:14ЛаЛига. "Жирона" ғалабага эришиб, 2-ўринга кўтарилди. Жамоа ҳужумчиси тўпурарлар жадвалида етакчилик қилмоқда  4 19:07Салоҳ 79 дақиқада Клопп билан жанжаллашиб қолди  4 18:32Ўзбекистон Кубоги. "Олмипик Мобиуз" "Зомин"ни таслим қилиб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди  1 18:28Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"ни енгган "Қизилқум" рақибини гуруҳда қолдириб, плей-оффга йўл олди  1 18:28АПЛ. "Ливерпуль" "Вест Хэм" билан дуранг қайд этди ва чемпионлик учун имкониятларини пасайтириб юборди  13 18:15"Манчестер Юнайтед" - "Бёрнли". Таркиблар эълон қилинди  5

АПЛ. 82-дақиқада ҳисобни тенглаштирган МЮ 2:4 ҳисобида мағлуб бўлди News

АПЛ. 82-дақиқада ҳисобни тенглаштирган МЮ 2:4 ҳисобида мағлуб бўлди

Англия чемпионати 8-туридан ўрин олган "Лестер" – "Манчестер Юнайтед" баҳси бўлиб ўтди.

Лестер – Манчестер Юнайтед 4:2
"Кинг Пауэр" стадиони
Голлар
: 0:1 – 19 Гринвуд, 1:1 – 31 Тилеманс, 2:1 – 78 Сеюнджю, 2:2 – 82 Рэшфорд, 3:2 – 83 Варди, 4:2 – 90 Дака.

"Лестер" – Шмейхель, Рикарду Перейра, Эванс (Вестергор, 88), Амарти, Сеюнджю, Кастань, Тилеманс, Мэддисон (Перес, 73), Сумаре, Варди, Ихеаначо (Дака, 77).

"Манчестер Юнайтед" – Де Хеа, Уан-Биссака, Магуайр, Линделеф, Шоу, Матич (Мактомини, 80), Погба, Бруну Фернандеш, Санчо (Рэшфорд, 65), Роналду, Гринвуд (Лингард, 80).

Огоҳлантиришлар: Линделеф (52), Уан-Биссака (85), Погба (86).


Leicester City

Youri Tielemans - 31', Caglar Soyuncu - 78', Jamie Vardy - 83', Patson Daka - 90'

Premier League . Round 8

16/10/2021, 19:00

2
:
4
Finished

Manchester United

Mason Greenwood - 19', Marcus Rashford - 82'

Stadium: King Power Stadium, 32219 spectators

Referee: Craig Pawson

45'
90'
31'  Youri Tielemans
31'  Kelechi Iheanacho
73'  James Maddison (Ayoze Perez)
77'  Kelechi Iheanacho (Patson Daka)
78'  Caglar Soyuncu
78'  Ayoze Perez
83'  Jamie Vardy
83'  Ayoze Perez
88'  Jonny Evans (Jannik Vestergaard)
90'  Patson Daka
19'  Mason Greenwood
19'  Bruno Fernandes
52'  Victor Nilsson Lindeloef
65'  Jadon Sancho (Marcus Rashford)
80'  Nemanja Matic (Scott McTominay)
80'  Mason Greenwood (Jesse Lingard)
82'  Marcus Rashford
82'  Victor Nilsson Lindeloef
85'  Aaron Wan-Bissaka
86'  Paul Pogba


АПЛ мусобақа жадвали ва тўпурарлар рўйхати билан танишинг



Ушбу саҳифада учрашувнинг матнлитрансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.

ЯНГИЛАШ


Бўлди, ҳакамнинг финал ҳуштаги чалинди ҳамда 6 та гол урилган баҳсда "Лестер" 3 очкони қўлга киритди. 

90+5-дақиқа. Лингард зарба бериш имкониятини Мактоминайга қолдирганди, лекин Скоттнинг зарбаси кучсиз чиқди ва дарвозабон осонлик билан тўпни эгаллаб олди.   

90+3-дақиқа. Брунудан яна бир узатма, бу сафар Роналду анча қулай ҳолатда тўп билан учрашиши мумкин эди, лекин қанчалик уринмасин Криштиану тўпга ета олмади. Рақибнинг ҳурматини яққол намойиш қилиб берган Каспер Шмейхел, қўлда тўп билан, олдида ўтириб қолган Роналдуни ўрнидан туришига ёрдам берди ва кейингина ўйинни давом эттирди.

90+1-дақиқа. ГООООООЛ! Патсон Дака керакли вақтда, керакли жойда пайдо бўлди ва амалда ўйин тақдирини ҳал қилди. 

90-дақиқа. Асосий вақтга 5 дақиқа қўшиб берилди! 

90-дақиқа. Аарон Ван-Биссака умуман кераксиз жойда Жейми Вардини алдашни истаб қолди ва қоидани бузишга мажбур бўлди.    

89-дақиқа. Бруну Фернандешнинг қанотдан узатган тўпини Роналду дарвозага йўллаши мумкин эди, аммо ҳимоячи билан курашда КриРо мўлжалда адашди.  

87-дақиқа. ЎзгаришЖонни Эванс ўрнига Янник Вестергор ўйинга қўшилди. 

86-дақиқа. Огоҳлантириш! Поль Погбага сариқ карточка кўрсатилди. 

83-дақиқа. ГООООООООЛ! Меҳмонлар хурсандчилиги тарқалиб улгурмай, Варди яна "Лестер"ни олдинга олиб чиқди. 

82-дақиқа. ГООООООООЛ! Маркус Рэшфорд ҳимоячилардан қочиб кетиб, кучли зарба билан гол урди. 

81-дақиқа. Варди тўпни марказроқдаги Тилемансга узатди, Юри уни ўнгроқдаги Перейрага йўллади, аммо ҳимоячининг зарбасига аниқлик етишмади. 

79-дақиқа. ГООООООООЛ! "Лестер" ҳисобда олдинга чиқиб олди! Бурчак зарбасидан кейин тўп жарима майдончасида туркиялик ҳимоячи Чаглар Суюнжуга келиб тушди ва у чап оёқда аниқ зарба бериб, жамоасини олдинга олиб чиқди.  

78-дақиқа. Яна хавфли вазият! Вардининг узатмасидан кейин ҳозиргина майдонга тушган Патсон Дака ҳисобни ўзгартиришига сал қолди. Бурчак зарбаси.  

77-дақиқа. Ўзгариш! Ихеаначо ўрнига Патсон Дака майдонга тушди. 

77-дақиқа. Тезкор қарши ҳужумни Роналду якунлаб берди, лекин Каспер ўз ўрнида. Қўшимчасига ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди.  

76-дақиқа. Тилеманснинг зарбасидан кейин Давид Де Хеа жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолмоқда. Бурчак зарбаси.  

75-дақиқа. Жейми Вардининг узатмасидан кейин Ихеаначо тўпни эгаллаб олганди, аммо ёрдамчи ҳакам ҳужумчи ўйиндан ташқари ҳолатдалигини маълум қилди.  

73-дақиқа. Ўзгариш! Жеймс Мэддисон ўрнини Айозе Пересга бўшатиб берди.  

73-дақиқа. Ихеаначо тўп учун курашда қоидани бузди. Ҳужумчи ҳакамнинг бу фикрига қўшилмаяпти.    

70-дақиқа. "Манчестер Юнайтед"нинг ўнг қанотдан уюштирилган ҳужумини якунлайдиган футболчи топилмади, ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди. 

69-дақиқа. Бруну Фернандеш жарима майдони ташқарисидан дарвозани ишғол қила олмади.  

66-дақиқа. Юри Тилемансдан яна бир зарба, ноаниқ.

65-дақиқа. Ўзгариш! Жейдон Санчо ўрнига Маркус Рэшфорд. 

65-дақиқа. Хавфли вазият! Ҳозирги вазиятда Мейсон Гринвуд қандай қилиб гол ура олмаганини ўзи ҳам тушунтириб беролмаса керак. Каспер Шмейхел оёқлари билан тўпни қайтаришга эришди. 

63-дақиқа. Босим остида қолган Тилемансдан тушунарсиз узатма ва тўп Де Хеага бориб тушди. 

61-дақиқа. МЮнинг қарши ҳужуми, Аарон Ван-Биссаканинг ҳаводан узатган тўпини Каспер Шмейхел эгаллаб олди.  

60-дақиқа. Линделёф тўпни майдон ташқарисига йўллади, бурчак зарбаси. Мезбонлар стандартдан самара чиқара олишмади. 

59-дақиқа. Биринчи бўлимнинг иккинчи қисмида бўлгани каби, "Лестер" тўпга кўпроқ эгалик қилмоқда.  

57-дақиқа. Юри Тилеманс жарима майдончасига яқин нуқтадан зарба беришга қарор қилди, аммо унинг уриниши омадсиз чиқди.  

56-дақиқа. Бир дақиқа ичида аввал Погба, кейин Матич тўп учун курашда Мэддисонга нисбатан қўпол ўйнашди.

55-дақиқа. Неманя Матичдан ўта кучли зарба ва тўп дарвоза тўсинини "силаб" ўтиб кетди.  

54-дақиқа. Жеймс Мэддисоннинг биринчи зарбасидан кейин тўп "жонли деворга" тегиб қайтган бўлса, иккинчисидан кейин дарвозадан анча юқоридан ўтиб, майдонни тарк этди.   

52-дақиқа. Огоҳлантириш! Виктор Линделёф ўйиндаги биринчи сариқ карточка соҳибига айланди. У Вардига нисбатан қоидани бузганди.  

52-дақиқа. Таъкидлаш лозим, "Манчестер Юнайтед" иккинчи бўлимни анча фаол бошлади ва рақибни деярли тўпсиз ҳаракат қилишга мажбур қилмоқда.  

50-дақиқа. Роналдудан тўпни қабул қилиб олган Мейсон Гринвуд яна марказга юриб, зарба берди... Бу сафар ҳам ноаниқ.  

48-дақиқа. Гринвуд зарба бериб кўрди, аммо унинг уриниши қанчалик кучли чиққан бўлса, шу қадар ноаниқ бўлди. 

47-дақиқа. Криштиану Роналду ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетганлиги қайд этилди. Португалиялик бундай қарордан норози. 

Келечи Ихеаначо зарба учун қулай нуқтага чиқиб борди, лекин тўп тўғри Де Хеанинг қўлига бориб тушд. Бунда дарвозабоннинг ҳам жой танлай билгани муҳим роль ўйнаганини айтиш мумкин. 

46-дақиқа. Жейми Варди иккинчи бўлимни бошлаб берди. 

Бўлди, ҳакамнинг биринчи бўлим якунланганлиги ҳақидаги ҳуштаги чалинди. Танаффус, ҳозирча ҳисоб тенг 1:1.

45+4-дақиқа. Жабрланувчининг ўзи тўпни ўйинга киритди. Рақиб учун кутилмаган комбинацияни Жейми Варди гол билан якунлаши мумкин эди, бироқ англиялик футболчи тўпга етa олмай қолди.

45+3-дақиқа. Бруну рақибини олдинга ўтказиб юбормаслик учун Меддисонга нисбатан қўполлик ишлатди.

45+1-дақиқа. Погба тезкор ҳужумни бошлаб берди. Чап қанотдан ривожланган ҳужум Шоунинг узатмаси ва ундан кейин Роналдунинг зарбаси билан якунланиши керак эди. Бироқ Роналду тўпга ета олмай қолди. Иккинчи темпда етиб келган "иблислар" тўпни эгаллаб олишди ва Бруну яна ҳамюртини тўп билан таъминлашга уринди. Жарима майдончасидаги Криштиану чалқанча услубда гол уришига фақатгина Рикарду Перейра тўсқинликқилиб қолди.

45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

44-дақиқа. Урилган голдан еейин меҳмонлар ташаббусни буткул рақибга бериб қўйгандек.

41-дақиқа. Марказда Матич яна тўп ўрнига Меддисоннинг оёғига зарба берди.    

40-дақиқа. Меддисон-Тилеманс-Ихеаначо комбинациясини ҳужумчи зарба билан якунлади, Де Хеа тўп йўналишини фақат кузатиб қолганди, лекин у дарвоза тўрига бориб тушмади. Бу сафар "Манчестер"нинг омади келди.   

37-дақиқа. Жарима зарбаси тезда амалга оширилди. Ўнг қанотдан жарима майдончасига йўлланган тўпни Поль Погба қайтариб юборди.   

35-дақиқа. Матич тўп учун курашда Меддисонга нисбатан қўпол ҳаракат қилди. Аммо бу ҳолат бош ҳакамнинг эътиборидан четда қолди. Мезбонлар ярим ҳимоячиси ёрдамга мухтож бўлиб ётибди.  

31-дақиқа. ГОООООООООЛ! Ажойиб гол. Чирой борасида Гринвуднинг зарбасидан қолишмайдиган уриниш. Харри Магуайр ва Де Хеага алангали салом! Юри Тилеманс гол муаллифи. Бу вазиятда тўп учун Магуайр билан фаол курашган ва уни олиб қўйган Келечи Ихеаначонинг хизматларини ҳам алоҳида таъкидлаш зарур. 

29-дақиқа. "Манчестер Юнайтед" навбатдаги бурчак зарбасини амалга оширди. Брунунинг узатмасидан кейин Харри Магуайр боши билан зарба йўллади, аммо ноаниқ.   

27-дақиқа. Хавфли вазият! Узоқ давом этган ҳужум, Мэддисондан ажойиб узатма ва ҳужумга қўшилган Перейранинг узатмаси голли зарбага айланиб кетишига сантиметрлар етмади.  

25-дақиқа. Келечи Ихеаначога нисбатан марказга яқин ҳудудда қўполлик ишлатилгани сабаб ҳакамнинг ҳуштаги чалинди.  

24-дақиқа. Мезбонлар тўп билан муомалада, лекин рақиб дарвозасига яқинлашишнинг имкони топилмаяпти. 

21-дақиқа. "Лестер" ҳисобни тенглаштириши мумкин эди, лекин якуний зарба қовушмади. Жейми Вардининг уринишидан сўнг Де Хеа тўпни осонлик билан қўлга киритди.  

20-дақиқа. Рақиб ўзига келиб улгурмасидан яна гол уришни ният қилган Сульшер шогирдлари ҳужумга отланишди. Бироқ Шоунинг узатмаси манзилга етиб бормади. 

19-дақиқа. ГООООООЛ! Мейсон Гринвуддан ажойиб зарба ва жуда чиройли гол! Бруну Фернандешдан голли узатма.

17-дақиқа. Учрашувдаги биринчи бурчак тўпини меҳмонлар амалга оширишди. Аммо Погбанинг уринишига аниқлик етишмади.   

14-дақиқа. Шоу ва Магуайр жарима майдончаси ичида Ихеаначаога қарши курашда бир-бирларини тушунишмади ҳамда тўпни рақибга совға қилишди.   

13-дақиқа. "Лестер" футболчилари ҳимоядан чиқишда тўпни йўқотишди.  

Жавоб ҳужумига қочиб кетаётган Жейми Вардини эса марказдан унча узоқ бўлмаган ҳудудда қоидани бузиш эвазига тўхтатишди. 

11-дақиқа. Люк Шоунинг узатмасидан кейин шериклари тўпга ета олмади.  

9-дақиқа. "Лестер" босим уюштириб, рақиб дарвозасига яқин ҳудудда тўп билан муомалада бўлмоқда. 

7-дақиқа. Меҳмонларнинг ҳужуми узатмадаги хато сабаб узилиб қолди.  

6-дақиқа. "Лестер" хавфли ҳужум уюштирди, лекин сўнгги узатмага аниқлик етишмади.  

5-дақиқа. Харри Магуайрга нисбатан Амарти қоидани бузди. Ҳакам ҳам буни қайд этди. 

3-дақиқа. Жейдон Санчонинг кутилмаганда амалга оширган кескинлаштирувчи узатмасидан кейин тўпга Шмейхел Роналдудан аввалроқ етиб келиб улгурди. 

"Лестер"нинг биринчи ҳужуми омадсиз якунланди. 

1-дақиқа. Учрашув бошланди!



Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика