Latest news

17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  5 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  26 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  55 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  2 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  3 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5

АПЛ. Кечаги кун қаҳрамонлари ФОТО News

АПЛ. Кечаги кун қаҳрамонлари ФОТО

Кеча Англия премьер-лигасида 30-турнинг дастлабки 6та учрашуви бўлиб ўтди.

Биз кечаги ўйинларда ўзини кўрсатган футболчиларни сизларга таништирамиз.

"Эвертон" - "Арсенал" 0:2
Қаҳрамон: Алекс Ивоби

"Гудисон Парк"да кечган баҳсда кўпчилик "Эвертон"дан яхшироқ ўйин кутганди. Бироқ Арсен Венгер шогирдлари сафарда бўлишига қарамай ишончли ғалабани тантана қилишди. Лондон клуби сафида бошланғич таркибда Алекс Ивоби майдонга тушди. Ҳали 20 ёшга ҳам тўлмаган футболчи АПЛда илк бор асосий таркибда майдонга тушди ва дебют голини уришга эришди. Унинг голи "Эвертон"нинг мағлуб этилишида катта хисса қўшди. 



"Челси" - "Вест Хэм" 2:2
Қаҳрамон: Сеск Фабрегас

Испаниялик Жаҳон ва Европа чемпиони бўлган Фабрегас бу мавсум олдингиларидек сермаҳсул эмас. Жуда кам гол урмоқда ва голли пасларни ҳам онда сонда амалга оширмоқда. Бироқ кеча "Вест Хэм" билан баҳсда ярим ҳимоячи рақиб дарвозасига иккита гол уришга эришди. Бу голлар "Челси"га 1 очко келтирди. Эътиборлиси Гус Хиддинк АПЛда мағлубиятсиз сериясини яна узайтирди. 



"Кристал Пэлас" - "Лестер" 0:1
Қаҳрамон: Рияд Махрез 

Мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогар Рияд Махрез кеча навбатдаги голини урди. Жазоирлик футболчи ўзининг 16-голи билан "Лестер"га 3 очко келтирди. Клаудио Раньери бошчилигидаги "тулкилар" чемпионлик сари дадил қадам ташлашда давом этишмоқда.



"Уотфорд" - "Сток Сити" 1:2
Қаҳрамон: Жонатан Уолтерс

Кеча "Сток Сити" сафарда "Уотфорд"ни таслим қилди. Меҳмонлар ҳужумчиси Жонатан Уолтерс 18-дақиқада ҳисобни очди. Иккинчи бўлим бошида айнан унинг тўп узатишидан кейин Хоселу гол урди. Шу тариқа "Сток Сити" ўз очколарини 46тага етказиб олди ва Европа лигаси йўлланмаси учун курашни давом эттирмоқда. 



"Вест Бромвич" - "Норвич" 0:1
Қаҳрамон: Роберт Брэди

24 ёшли ирландиялик ярим ҳимоячи Роберт Брэди мавсумдаги ўзининг учинчи голини "Вест Бромвич"га қарши баҳсда урди ва жамоасига ғалаба келтирди. "Норвич" ушбу ғалабадан сўнг хавфли зонадан бироз узоқлашди. 



"Суонси" - "Астон Вилла" 1:0
Қаҳрамон: Федерико Фернандес 

Премьер-лигаси аутсайдери "Астон Вилла" клуби кеча Уэльсда "Суонси" меҳмони бўлди. Чемпионатда сўнгги поғонада бораётган "Вилла" рақибга етарли қаршилик кўрсатди, бироқ 53-дақиқада Сигурдссоннинг пасидан сўнг аргентиналик ҳимоячи Федерико Фернандес гол уриб "оққушлар"га ғалаба келтирди. 


Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика