АПЛ кечаги барча ўйинларда пенальти борасида хато қарор қабул қилинганини тан олди
10 jul 2020 13:20
News
АПЛ кечаги барча ўйинларда пенальти борасида хато қарор қабул қилинганини тан олди
"Англия Премьер-лигаси кеча ўтказилган барча ўйинларда пенальти белгилаш борасида хатолар бўлганини тан олди. "Манчестер Юнайтед" ҳам, "Саутгемптон" ҳам мос равишда "Астон Вилла" ва "Эвертон"га қарши ўйинларда пенальти тепмасликлари керак эди. "Тоттенхэм" эса "Борнмут"га қарши ўйинда пенальти тепиши керак эди.
Энг аянчли ҳолат шундаки, барча 3 эпизодда ҳакамлар қарорларни VAR'нинг узоқ текширувидан сўнг қабул қилишган. Бироқ уч марта ҳам хато қарордан воз кечилмади. Энди VAR тизимининг ўзи ҳакамлар ўйинларни ўзлари бошқарган пайтларидан кам бўлмаган миқдорда танқид қилинмоқда", - деб ёзади Никимбаев.
Эслатиб ўтамиз, АПЛда рестартдан сўнг ҳакамлар дарвоза чизиғини кесиб ўтган тоза голни ҳам ҳисобга олишмаган эди.
→ Тушунарсиз ҳолат: АПЛда "Шеффилд"нинг тоза голи ҳисобга олинмади (Фото+видео)
Comments