Latest news

19:05"Гвардиола "Бавария"га қайтишни режалаштирмаяпти"  0 19:00Суперлига. ОКМК - "Насаф" 0:0 (матнли трансляция)  4 18:45Суперлига. "Пахтакор" – "Металлург" 3:1 (матнли трансляция)  33 17:54Беллингем ва Зидан "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олишни маслаҳат беришмоқда  3 17:30"Арсенал"нинг икки футболчиси ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 16:56Дензел Думфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда  5 16:30Лондоннинг икки клуби Тоунини сотиб олмоқчи  0 16:06"Челси" 75 миллион фунтга Украина термаси футболчисини сотиб олиши мумкин  2 15:45Рубен Аморим "Спортинг"да қолади  1 15:26Тео Эрнандес "Бавария"га ўтиши мумкин  1 15:02Лопетеги "Вест Хэм" билан келишиб олди  1 14:18Ўзбекистон Суперлигаси. "Металлург" "Пахтакор"ни атиги 4 марта, ОКМК эса "Насаф"ни 5 бор таслим қилган  6 14:07"Арсенал" ёзда Хатони сотиб олмоқчи  8 13:49«Лестер» футболчилари вафот этган собиқ президентига ҳурмат бажо келтиришди  2 13:48Хави барибир ёзда "Барселона"дан кетиши мумкин  5

АПЛ. 19-ўриндаги "Эвертон" "Арсенал"ни мағлуб этди News

АПЛ. 19-ўриндаги "Эвертон" "Арсенал"ни мағлуб этди

"Эвертон" ҳамда "Арсенал" ўртасидаги Англия Премьер-лигасининг 22-туридан ўрин олган баҳс якунланди.

Everton

James Tarkowski - 60'

Premier League . Round 22

04/02/2023, 16:30

0
:
1
Finished

Arsenal

Stadium: Goodison Park, 39314 spectators

Referee: David Coote

45'
90'
60'  James Tarkowski
60'  Dwight McNeil
62'  Dominic Calvert-Lewin (Neal Maupay)
63'  Vitalii Mykolenko
69'  Amadou Onana
86'  Jordan Pickford
90'  Neal Maupay
59'  Thomas Partey (Jorginho)
59'  Gabriel Martinelli (Leandro Trossard)
77'  Martin Oedegaard (Fabio Vieira)
85'  Ben White (Takehiro Tomiyasu)
90'  Oleksandr Zinchenko

Эвертон – Арсенал 1:0

"Гудисон Парк"

Гол: 1:0 – 60 Тарковски.

Эвертон – Пикфорд, Коулмэн, Тарковски, Коуди, Миколенко, Гуйе, Дукуре, Онана, Макнил, Кэлверт-Льюин (Мопе, 62), Ивоби.

Арсенал – Рэмсдейл, Уайт (Томиясу, 85), Габриэл, Салиба, Зинченко, Джака, Парти (Жоржиньо, 59), Эдегор (Фабиу Виейра, 77), Сака, Нкетиа, Мартинелли (Троссард, 59).

Огоҳлантиришлар: Миколенко (63), Онана (69), Пикфорд (86).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+5. Майдонда жанжал бошланди. Моуп атайин провакация уюштириб, вақтни ўлдиришга ҳаракат қилмоқда.

90+2. Зинченко бурчакдан узатилган тўпни бир тегиниш билан дарвозага жойлашга уринди, бироқ ноаниқ.

90. Учрашувнинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.

89. Зинченко узоқ масофадан зарба бериб, омадини синаб кўрди. Ноаниқ.

85. Ўзгариш: Уайт ўрнига Томиясу майдонга тушди.

81. Троссард дарвозанинг узоқ юқори бурчагига тўпни жойлашга уринди, аммо зарба ўзи истагандек чиқмади.

69. Онана Бен Уайтга нисбатан жуда қўпол ҳаракат қилди. Ҳакам уни сариқ карточка билан жазолади.

67. Мезбонлар голдан кейин ҳам фаол ҳаракат қилишяпти, ҳудди ҳисоб тенгдек ҳужумга ўтишяпти.

65. "Эвертон" жарима майдончасида қоида бузилгандек бўлди. Ҳакам ВАРдагиларни эшитмоқда. Мопе Габриэлни туртиб юборди. ЙЎҚ, ҳакам ўйнаш мумкинлигини кўрсатди.

60. ГОООООЛ! "Эвертон"! Тарковски бурчакдан узатилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди.

59. Ўзгаришлар: Мартинелли ва Парти майдонни тарк этишди, Жоржиньо ҳамда Троссардлар майдонда пайдо бўлишди.

58. Мартинелли ва Нкетия уюштирган ҳужумни Эдегор якунлади, аммо ноаниқ зарба билан.

55. Ниҳоят "Арсенал" ўзига ўхшашни бошлади. Импровизация, майда паслар, аниқ ҳаракатлар...

51. "Арсенал"дан зарба. Бироқ Жаканинг зарбасидан сўнг тўп ҳимоячига тегди.

46. Иккинчи бўлим бошланди ва Гейе жамоасининг ушбу таймдаги илк аниқ зарбасига муаллифлик қилди, Ремсдейлдан сейв.

ТАНАФФУС

45+3. Калверт Люиннинг бош билан берган зарбасидан сўнг тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

40. "Арсенал"нинг хавфли ҳужуми гол билан якунланиши мумкин эди, аммо зарбадан сўнг "Эвертон" ҳимоячиси дарвозабон ёнида туриб тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.

33. ОНАНААААА... Онананинг ажойиб узатмасини Калверт Люин голга айлантира олмади.

30. НКетия ниҳоят "Арсенал"нинг голли вазиятини яратганди, аммо унинг зарбаси мухлислар томон бўлди.

25. "Эвертон" бугун биринчи рақамли жамоа бўлиб ўйнашни хоҳлаяпти ва бунга эришяпти ҳам. Мезбонлар кетма-кет 4та бурчак тўпи тепишди.

21. "Эвертон"дан хавфли ҳужум, Онананинг бош билан берган зарбасидан сўнг тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди.

17. Бир дақиқалик тиббий ёрдамдан сўнг Сака майдонга қайтди.

16. Сакага тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, рақиб унинг кўзига қўлини тиқиб олипти.

10. "Арсенал" ҳозирча тўп назоратини қўлга олишга уринмоқда, шундан кейингина Артета жамоаси рақибни ўз жарима майдончаси ичига қамаб қўйса керак.

7. Шон Дайчнинг "Эвертони" ҳозирча "Арсенал"нинг хавфли ҳужумларини ўтказиб юбормаяпти.

1. Учрашув бошланди.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика