Latest news

18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  1 18:16Суперлига. "Сўғдиёна" - "Нефтчи". Таркиблар маълум  0 18:00Суперлига. "Машъал" – "Бухоро". Таркиблар маълум  0 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  1 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  1 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  4 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  6 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  44 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  13 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  19 14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  11 13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0

АПЛ. "Челси" марказий ўйинда иродали ғалабага эришди ёхуд Контедан мастер-класс! News

АПЛ. "Челси" марказий ўйинда иродали ғалабага эришди ёхуд Контедан мастер-класс!

Tags :  АПЛ
Англия премьер лигасининг 14-туридарн ўрин олган марказий ўйинда "Манчестер Сити" жамоаси ўз уйида "Челси"ни қабул қилди.


Муросасиз кечган баҳсда "Челси" футболчилари жами тўрт маротаба гол киритишди ва "Манчестер Сити" устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Аввалига Кэйхиллнинг автоголи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олган "Сити" биринчи бўлимни ўз фойдасига ҳал этганди. Аммо танаффусдан сўнг "Челси" Браво қўриқлаётган дарвозани уч бора ишғол этишга муваффақ бўлди.

Диего Коста, Виллиан ва Азарнинг голлари учрашув тақдирини ҳал этди.

Ўйинда катта ташаббус Хосеп Гвардиола жамоаси тарафида бўлганига қарамасдан, Антонио Конте бошқарувидаги "Челси" тактик жиҳатдан айёр ва ақлли ўйин кўрсатди ва муҳим беллашувда жуда қимматли 3 очкони қўлга киритди.

Шу тариқа "Челси" жамоаси Англия премьер лигасида пешқадамликни давом эттирди ва "Сити"дан 4 очкога узиб кетди.


АПЛ, 14-тур. Турнир жадвали.

Манчестер Сити – Челси 1:3

«Этихад Стэдиум»

Голлар
: 1:0 – 45, автогол Кэйхилл, 1:1 – 60 Диего Коста, 1:2 – 70 Виллиан, 1:3 - 90 Азар.

Манчестер Сити
– Браво, Отаменди, Стоунз (Ихеаначо, 78), Коларов, Сане (Клиши, 69), Фернандиньо, Сильва, Навас, Гюндоган (Туре, 76), де Брюйне, Агуэро.

Челси
– Куртуа, Кэйхилл, Давид Луиз, Алонсо, Аспиликуэта, Канте, Мозес, Педро (Виллиан, 50), Фабрегас, Азар, Диего Коста (Чалоба, 85).

Огоҳлантиришлар
: Отаменди (17), Канте (49), Навас (81), Чалоба (90), Фабрегас (90).

Четлатишлар
: Фернандиньо (90), Агуэро (90).


Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика