Latest news

19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  0 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  4 18:42Суперлига. 6-тур футболчиси - Зоран Марушич  1 18:27"Футбол олами". "Андижон" ва "Нефтчи" юта олмади, "Навбаҳор"да йирик ғалаба. 6-тур ҳақида ҳаммаси  0 18:13Суперлига. 6-тур голи муаллифи - Одил Ҳамробеков  2 17:55Суперлига. 6-тур мураббийи - Рўзиқул Бердиев  1 17:30Суперлига. 6-тур дарвозабони - Дилшод Йўлдошев  0 16:45Про лига. 7-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум  0 16:22Суперлига. 7-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари эълон қилинди  2 15:43Футзал. БМБ "Пахтакор" дарвозасига жавобсиз 7та тўп киритди  3 15:05Манба: "Динамо" футболчиларига 3 ойдан бери маош берилмаяпти  8 14:47Аукционга қўйилган дўппининг нархи 44 миллион сўмга етди. Барча пуллар болалар шифохонасига хайрия қилинади  14 14:33Олимпиадага чиққан Ўзбекистон U-23 терма жамоаси футболчиларига қанчадан мукофот берилгани маълум  44 13:47ЕЧЛ. "Реал" ва "Бавария"нинг бугунги ўйин учун тахминий таркиблари  26 13:27"Насаф"нинг асосий жамоаси кетидан футзал жамоаси ҳам голлар шоусида ғалаба қозонди  0

АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед" билан дуранг ўйнади News

АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед" билан дуранг ўйнади

Англия чемпионати 13-турининг марказий учрашуви - "Челси" – "Манчестер Юнайтед" ўйини якунланди.

"Челси" – "Манчестер Юнайтед" 1:1

Голлар: Джейдон Санчо 50', Жоржиньо 69'

"Челси": 16. Эдуар Менди, 14. Трево Шалоба, 6. Тиаго Силва, 2. Антонио Рюдигер, 24. Рис Джеймс, 12. Рубен Лофтус-Чик, 5. Жоржиньо, 3. Маркос Алонсо (19. Мэйсон Маунт 78'), 22. Хаким Зиеш, 20. Каллум Хадсон-Одои (10. Кристиан Пулишич 78'), 11. Тимо Вернер (9. Ромелу Лукаку 82'). 

Захира: 1. Кепа Аррисабалага, 4. Андреас Кристенсен, 28. Сесар Аспиликуэта, 18. Росс Баркли, 17. Сауль Ньигес, 29. Кай Хаверц. 

"Манчестер Юнайтед": 1. Давид де Хеа, 29. Аарон Уан-Биссака, 2. Виктор Линделеф, 3. Эрик Байи, 27. Алекс Теллес, 17. Фред, 31. Неманья Матич, 39. Скотт Мактоминей, 18. Бруну Фернандеш (34. Донни ван де Бек 89'), 10. Маркус Рэшфорд (14. Джесси Лингард 77'), 25. Джейдон Санчо (7. Криштиану Роналду 64').

Захира: 26. Дин Хендерсон, 4. Фил Джонс, 20. Диогу Далот, 8. Хуан Мата, 9. Антони Марсьяль, 11. Мэйсон Гринвуд.

Огоҳлантиришлар: Скотт Мактоминей 45', Маркус Рэшфорд 49', Рис Джеймс 53', Бруну Фернандеш 77', Криштиану Роналду 90+1, Томас Тухель 90+4, Жоржиньо 90+5', Эрик Байи 90+6.


90+8. Ўйин якунланди.

90+6. Рюдегирнинг хавфли зарбаси ноаниқ кетди

90. Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

88. Фред "Челси" ҳимоячилари йўл қўйган хатодан унумли фойдалана билмади.

80. Зиеш бир неча ҳимоячини алдаб ўтиб дарвоза томон берган зарбаси кучсиз чиқди.

79. Вернернинг зарбаси рекошетга учради ва дарвозага бормай қайтди.

76. Ўйин бироз сокинлашди. Жамоалар хатоларга кўп йўл қўйишмоқда. 

69. ГОООООООООЛ! Жоржиньо пенальтини аниқ амалга оширди.

67. Пенальти!!! "Манчестер Юнайтед" дарвозаси томон!

63. Статистика! Бурчак зарбалари бўйича 10:0.

58. "Челси" бурчак зарбасини амалга оширди. Тўп Вернерга келиб тушди, унинг берган зарбаси эса бироз ноаниқ кетди.

55. Гол ўтказиб юборишгандан кейин мезбонлар ҳужумларга зўр беришмоқда. 

Жоржиньо тўпни тўхтатишда хатога йўл қўйди ва тўпни Санча олиб кетди. У дарвозабон билан бирга бир вазиятда қолди ҳамда ҳисобни очди.

50. ГООООООООЛ! Санчо ҳисобни очди!

46. Иккинчи бўлимга старт берилди.

45. Биринчи бўлим якунланди.

45. "Челси" жарима зарбасини амалга оширди. Тўп тўғри дарвоза томон бораётганда де Хеа хавфни бартараф этди.

35. Дарвоза томон зарбалар - 7:1. Аниқ зарбалар 4:1.

35. Хавфли вазият!!! Манчестерликлар ҳимоячисининг хатосидан сўнг тўп Каллум Хадсон-Одоига келиб тушди. Унинг берган зарбасини де Хеа қайтарди.

31. ЗАРБААААА! Антонио Рюдигер чамаси 24 метрлардан кучли зарба йўллади, тўп эса дарвоза тўсинига тегиб ўйинга қайтди! Гол бўлганда ҳам супер гол бўларди...

20. Манчестерликлар ўйинда иккинчи рақамли бўлиб ҳаракатланишмоқда. Майдон эгалари учрашувда ҳар томонлама устунлик қилмоқда.

14. Статистика! Тўп назорти бўйича устунлик - 76% - 24%.

5. Ўйин асосан майдоннинг чап тарафида кечмоқда. "Челси" ўйинда устунлик қилмоқда ва ҳужумлар уюштиришга ҳаракат қилмоқда.

4. Хавфли вазият!!! Каллум Хадсон-Одои дарвозага 6 метрлардан зарба берди аммо де Хеа жамоасини голдан сақлаб қолди.

3. Зиешдан зарбааа! Давид де Хеа ўз ўрнида...

2. Илк дақиқаларда мезбонлар тўп назоратини ўз қўлларига олиш билан бошлашди.

1. Ўйин бошланди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

Ҳар икки жамоа аъзолари ўйинолди расмий машғулотда иштирок этишмоқда.

- Учрашув Тошкент вақти билан 21:30 да старт олади.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика