Latest news

16:53"Пахтакор" фахрийлари 11 август куни Минскда "Динамо"га қарши ўйнайди  5 16:11Ўзбекистон терма жамоаси амалдаги Жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  7 15:29Расман: "Навбаҳор" ёзда 7 футболчини ўз сафига қўшиб олди  15 14:57"Мен ҳамон МЮ билан АПЛ ва ЕЧЛни ютишни орзу қиламан"  4 14:32Англия терма жамоаси футболчиси тез орада "Атлетико"га ўтади  1 13:33Гвардиола: "Улар бизга муаммо туғдиришди"  2 13:04"Челси" яна бир дарвозабонга пул сарфлади, энди уларда 7 нафар посбон бор  4 12:27Суперлига. Андижондаги марказий ўйинни ким бошқаради? 14-турнинг дастлабки 3 ўйини ҳакамлари маълум  5 11:59ОЧЛ тугатилди, энди янги мусобақа кўрамиз  25 11:26Ўзбекистон делегациясига Футзал Жаҳон чемпионати-2024 кубогини топшириш маросими бўлиб ўтди  4 10:56"Локомотив" эртага янги ўйинчиларни таништиради  1 10:45«Барселона» узоқ вақт қизиққан футболчисининг трансферидан воз кечди  3 10:11«Фулҳэм» «Арсенал» футболчиси учун рекорд миқдорда пул тўлайди  4 09:43«Ал Садд» «Монако» футболчисини сотиб олди  2 09:15Sofascore. Кечаги учрашув учун Ўзбекистон ОТЖ футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  15

АПЛ. "Челси" чемпионми ёки йўқ? Превью News

АПЛ. "Челси" чемпионми ёки йўқ? Превью

Бугун Англия Премьер-лигаси 37-тур беллашувларига старт берилади.

Турнинг дастлабки кунида мухлислар мамлакат чемпиони номини билиб олишлари мумкин. Қуйида Англиянинг 2016-2017 йилги мавсум чемпионини аниқлаб бериши мумкин бўлган ўйинга бағишланган превьюни эътиборингизга ҳавола этамиз.

АПЛ, 37-тур
"Вест Бромвич" – "Челси"

12.05.2017, 23:55
"Хауторнс"
Бош ҳакам:
Майкл Оливер (Нортумберленд)

Бир қарашда бугун жаҳон футболи оламида сукунат ҳукм сурадигандек тасаввур уйғонади. Чунки, Европа миллий биринчиликларида тур ўйинлари одатда дам олиш кунлари бўлиб ўтади. Лекин, бугун тунда асло ухлаб қолманг. Акс ҳолда, дунёнинг энг қизиқарли чемпионати чемпиони номини бошқалардан кеч биласиз. Ҳа, бугун Лондоннинг "Челси" жамоаси чемпионликни расмийлаштириб қўйиши мумкин. Бунинг учун, Антонио Конте шогирдларидан фақатгина сафарда "Вест Бромвич"ни таслим этиш талаб этилади.



"Вест Бромвич"га айни пайтда ўз майдонида мухлисларини мамнун этишдан бошқа нарса керак бўлмаса керак. Жамоа айни пайтда саккизинчи поғонада. Жамоа чемпионатда олтита ўйиндан бери ғалаба нималигини билмаяпти. Кўрсатилаётган жуда ёмон натижалардан норози кайфиятда бўлган мухлисларни мавсум якунида овутиш учун бундан идеалроқ ўйин бўлмайди. Рақиб чемпионликни ҳал қилмоқчи, сен эса улардан очко тортиб оласан ва чемпионлик масаласи кейинги турга қолади. Агар шу ҳолат рўй берса, "Вест Бромвич" мухлислари футболчиларни тинимсиз олқишлайдилар. Ахир, бўлажак чемпионни оёғидан илиб қолишни ҳамма ҳам эплолмайди.

"Челси" учун "Хауторнс" стадиони омадли ҳисобланмайди. "Аристократлар" ушбу ўйингоҳда охирги бешта АПЛ ўйинидан фақат биттасини ютган. Бутун мавсум давомида чемпионларга ҳос ўйин намойиш этган "Челси" ҳал қилувчи баҳсда ўзини йўқотиб қўйишига ишониш қийин. Айни пайтда таркибда муаммолар йўқ. Қанот ҳимоячиларининг ҳужумларга фаол қўшилишлари етмагандек, Гари Кэйхилл стандарт вазиятларда жамоанинг энг асосий қуролига айланади. Марказда Канте ҳимоявий ҳаракатларга жавоб берса, Фабрегас марказдан олдинга силжишда асосий восита бўлиши мумкин. Педро, Азар, Коста ҳужум учлиги эса "Бромвич" ҳимоячиларига керагидан ортиқ муаммолар туғдириб бера олади.

Бугун Англия чемпиони номини билиб оламизми? Бу саволга тун ярмидан оққанда жавоб оламиз. Агар "аристократлар" ғалаба қозонишса, 3 кундан кейин ўз майдонларида "Уотфорд" жонли йўлакча ҳосил қилади.



Тахминий таркиблар:

"Вест Бромвич":
Фостер, Доусон, Маколи, Эванс, Ньом, Якоб, Брант, Ливермор, Флетчер, Макклин, Рондон.

"Челси": Куртуа, Аспиликуэта, Луис, Кэхилл, Мозес, Фабрегас, Канте, Алонсо, Педро, Азар, Коста.

Ўйнамайди: Мэтт Филлипс, Халл Робсон-Кану (иккиси "Вест Бромвич")
Сўроқ остида: Эванс ("Вест Бромвич")



Қизиқ:

- "Вест Бромвич" АПЛда "Челси"га қарши охирги 5та уй ўйинидан учтасида ғалаба қозонган. Лекин, "Челси" бугунги рақибига қарши барча мусобақаларда сўнгги саккизта баҳсдан фақат биттасини бой берган (4 ғалаба, 3 дуранг, 1 мағлубият);
- Бу жамоаларнинг Премьер-лигада ўтказган ўйинлари (21та)да нурсиз дуранг (0:0) қайд этилмаган.
- Диего Коста "Бромвич"га қарши охирги 5та ўйиндан учтасида гол урган;
- "Челси" бугун ўзининг бешинчи АПЛ чемпионлигини расмийлаштириши мумкин. Фақат, "Манчестер Юнайтед" Премьер-лигада "кўклар"дан кўпроқ ғолиб бўлишган (13 марта).



Мураббийлар фикрлари:

Тони Пьюлис ("Вест Бромвич"):
"Бор имкониятларимизнинг барчасини ишга соламиз. Ўйинни сабрсизлик билан кутаяпман. "Вест Бромвич" мухлислари олдида қарздор, ўзимизнинг шахсий мақсадларимиз бор".

Антонио Конте ("Челси"): "Бундай онлардан завқланиш муҳим. Фақат 3 очко олиш керак ва бош соврин бизники".


Англия Премьер-лигаси турнир жадвали >>>>> АПЛ


Толибжон Қосимов

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика