Latest news

03:07АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да минимал ҳисобда ғалаба қозонди  2 02:26"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламайди. Туринликларга МЮ форварди қизиқ эмас  0 00:40Роналду: "Агар "Манчестер Юнайтед" хўжайини бўлсам, ҳаммасини тўғирлайман"  4 23:42Роналду Саудия Арабистони чемпионатини Францияникидан кучли деб атади: "Лига 1да фақат ПСЖ бор, қолганлар ҳеч нарса эмас"  18 23:00Беллингем Globe Soccer Awards томонидан йил хавбеки деб топилди  1 22:38Роналду барча даврларнинг энг яхши тўпурари сифатида Globe Soccer Awards мукофотини қўлга киритди  7 22:32Globe Soccer Awards. Винисиус йилнинг энг яхши футболчиси  2 22:27Ямал Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши ёш ўйинчисига бериладиган мукофотни олди  0 22:17Араб Кўрфази кубоги. ЖЧ саралашидаги рақибларимиз бўлмиш Қатар ва БАА гуруҳ босқичида қолиб кетишди  2 21:48Эрон Про лигаси. "Персеполис" иродали тарзда ғалабага эришди, Ўруновдан ассист  1 21:36Роналду Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчисига бериладиган Globe Soccer Awards мукофотини олди  17 21:05"Реал" "Ливерпуль"ни расман огоҳ этди  8 20:34Феликс Туркияга йўл олиши мумкин?  0 20:04Аморим: "МЮ мураббийи ҳеч қачон ўзини хавфсиз ҳис қила олмайди"  1 19:37Расман: "Насаф"дан илк "юриш", Умарбек Эшмуродов қайтди  15

АПЛ. 24-тур. Лондон дербисига бағишланган превью News

АПЛ. 24-тур. Лондон дербисига бағишланган превью

Бугун Англияда Премьер-лиганинг 24-турига старт берилади.

Турни марказий ўйин очиб беради. Лондон дербисига алоҳида превьюни эътиборингизга ҳавола этамиз. Қолган беллашувларга бағишланган превьюни кейинроқ ўқишингиз мумкин.

АПЛ, 24-тур
"Челси" – "Арсенал"

04.02.2017, 17:30
"Стэмфорд Бриж"
Бош ҳакам:
Мартин Аткинсон (Лидс)

Лондоннинг "Арсенал" - "Тоттенхэм" қарама-қаршилигидан кейинги иккинчи катта тўқнашуви ҳисобланган "Челси" - "Арсенал" баҳси 24-турни безаб бериши тайин. Жамоаларнинг дастлабки даврада ўтган учрашувида "канонирлар" йирик ҳисобда ғалаба қозонишган эди (3:0). Ўшандан бери вазият анча ўзгарди. "Челси" ўйин ва натижа жиҳатидан АПЛнинг энг стабил жамоасига айланди ўша мағлубиятдан кейин. "Арсенал" эса ёрқин ғалабаларсиз, шунингдек кутилмаган очко йўқотишлар билан йўлни босиб ўтмоқда.



"Аристократлар" ўтган тур "Энфилд Роуд"да "Ливерпуль" билан дуранг ўйнагач (1:1), "Арсенал"да уларга яқинлашиб олиш учун ажойиб имконият пайдо бўлган эди. Аммо, "тўпчилар" кутилмаганда ўз майдонида "Уотфорд"га ютқазиб қўйишди (1:2). Демак, бугунги баҳсга мезбонлар яхшироқ кайфиятда етиб келишди.

Йўқотишлар борасида "Челси"да муаммо йўқ. "Арсенал"да эса жиддий муаммолар бор. Марказда ўйновчи Касорла ва Рэмсида жароҳат бор, Эльнени эса Африка кубогида иштирокини давом эттирмоқда. Бундай ҳолатда таянч зонасини катта эҳтимол билан Коклен ёпади, марказнинг олдироғида эса Чемберлен ҳаракат қилиши мумкин. Агар, Окслейд ўйнай олмаса, унда Ивоби марказга ўтиши мумкин. Шунингдек, Жирунинг асосий таркибда тушиши ҳам сўроқ остида. У кеча фитнес тест топширган ва тест натижасига қараб ўйинда иштирок этиши маълум бўлади.

Жамоаларнинг ҳозирги ҳолатидан келиб чиқадиган бўлсак, "Челси" учрашув фаворитига айланади. Лекин, дербиларда ҳаммасини жамоаларнинг ўйин кунидаги ҳолати белгилаб беради.



Қизиқ:

- Арсен Венгер АПЛ доирасида "Стэмфорд Бриж"даги охирги тўртта ўйинда имкониятни бой берган. Венгернинг ҳисобида бундан узунроқ мағлубиятли серия фақат "Олд Траффорд"да қайд этилган (кетма-кет 5та мағлубият);
- Ушбу жамоаларнинг "Челси" майдонида ўтган охирги учта ўйинида "канонирлар"нинг учта футболчиси майдондан четлатилган (Паулиста, Касорла, Гиббз);
- "Арсенал" бугун ғалаба қозонса, 2003-2004 йилги мағлубиятсиз мавсумидаги натижани такрорлаган бўлади. Яъни, Венгер шогирдлари ўша мавсумдан бери "кўклар"ни бир мавсумда икки бор таслим этишмаган;
- "Канонирлар" бу мавсум Лондон дербиларида учта ғалабани қўлга киритишган (3 ғалаба, 1 дуранг, 0 мағлубият) ва 2016-2017 йилги мавсумда пойтахт дербиларида ютқазмаган ягона клуб бўлиб туришибди;
- Тео Уолкотт "Стэмфорд Бриж"да гол урган охирги "канонир" бўлиб турибди. У 2013 йилнинг январида "Челси"га меҳмонда гол урган. Ўшандан буён "аристократлар" ўз уйларида "тўпчилар"ни нолга ўйнаб ютишмоқда;
- "Челси" Премьер-лигада охирги саккизта уй учрашувида ғалаба қозонган. Уларнинг бу борадаги энг узун серияси 10та ўйинга тенг, ўша серия 2015 йил январда тугаган.



Тахминий таркиблар:

"Челси": Тибо Куртуа, Сезар Аспиликуэта, Давид Луиз, Гарри Кэйхилл, Виктор Мозес, Маркос Алонсо, Неманья Матич, Нголо Канте, Педро, Эден Азар, Диего Коста.

"Арсенал": Петр Чех, Эктор Бельерин, Шкодран Мустафи, Лоран Косельни, Начо Монреаль, Коклен, Окслейд-Чемберлен, Тео Уолкотт, Месут Озил, Алекс Ивоби, Алексис Санчес.

Ўйнамайди: Касорла, Дебюши, Рэмси, Эльнени (ҳаммаси "Арсенал")
Сўроқ остида: Окслейд-Чемберлен, Жиру (иккиси "Арсенал")
Дисквалификация: Гранит Жака ("Арсенал")


Мураббийлар фикрлари:

Антонио Конте ("Челси"):
“Албатта 1-даврадаги мағлубиятга анча вақт бўлди. Аммо буни доим эсда тутиш лозим: биз биринчи бўлимдаёқ ўз дарвозамиздан учта тўп олиб чиқишга улгургандик. Шу сабаб бу мағлубиятни доим эсимда сақлайман. Ўйлайманки, футболчиларим ҳам буни унутишмаган.

Бизни “Арсенал”га қарши жуда қийин беллашув кутиб турибди. Биринчи даврадаги баҳсни унутмаган ҳолда айтишим мумкинки, ўтган давр ичида кўп нарсалар ўзгарди. Энди биз бир жамоа сифатида ҳаракатланаяпмиз. Эртага биз ўз майдонимизда ўйнаймиз, мухлислар бизни қўллаб-қувватлашади. Яхши ўйин кўрсатиб, ғалаба қозониш ниятидамиз. Энг муҳими концентрацияни сақлаб қолишимиз лозим.

Футболчиларга доим такрорлайман: сиз ҳар доим ўзингизга ва ўз ўйинингизга баҳо беринг, бошқаларникига эмас”.



Арсен Венгер ("Арсенал"): "Ҳозир бизда майдон маркази билан боғлиқ кичик муаммо бор. Лекин, жамоада бу жойни ёпа оладиган сифатли футболчилар бор деб ўйлайман. Булар: Мэйтленд-Найлз ва Окслейд-Чемберлен, шунингдек Алекс Ивоби ҳам ўша жойда ўйнай олади. Биринчи даврада "Челси"ни мағлуб эта олишимизни исботлаган эдик, энди эса ўша темпда ўйнашимиз керак".


Премьер-лига турнир жадвали >>> АПЛ

Толибжон Қосимов


Eplmanager.com сайтида бугун янги "3xPLUS League" совринли лига ишга тушади. Жамоа тузинг ва совринларни ютиб олинг. Жамоа тузишга ўтиш

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика