Latest news

01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  10 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  3 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  28 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  162 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4

“APEX INSURANCE” АЖ FIFA 2024 йилги футзал бўйича Жаҳон чемпионатининг расмий ҳамкори бўлди News

“APEX INSURANCE” АЖ FIFA 2024 йилги футзал бўйича Жаҳон чемпионатининг расмий ҳамкори бўлди

APEX INSURANCE 2024 йил 14 сентябрдан 6 октябргача Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган FIFA Futsal World Cup Uzbekistan 2024™ ўнинчи Жаҳон чемпионатининг расмий ҳамкори бўлганини фахр билан маълум қилади.

Шуниси эътиборга лойиқки, Ўзбекистон FIFA Жаҳон чемпионатини қабул қилган Марказий Осиёдаги биринчи давлат бўлди. Минтақамиз учун улкан аҳамиятга эга бўлган ушбу Жаҳон чемпионати мамлакатимизда профессионал футболни ривожлантириш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлиб, APEX INSURANCE ушбу йирик спорт тадбирининг юқори савияда ўтказилишига ўз ҳиссасини қўшиш имкониятидан мамнун.

APEX INSURANCE чемпионат ташкилотчиларининг учинчи шахслар олдидаги жавобгарлигини ҳам суғурталади, ушбу суғурта  кутилмаган вазиятлар натижасида иштирокчиларнинг ҳамда мухлисларнинг ҳаётига, соғлиғига ва мол-мулкига етказилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаб беришни назарда тутади. Суғурта мусобақанинг барча босқичларида, ҳар бир мезбонлик қилувчи шаҳарларда амал қилади, бу эса ушбу улкан спорт тадбирининг ҳар бир ўйинини ишончли ҳимояда ва муваффақиятли тарзда ўтказилишини таъминлайди.

Нафақат футболни, балки бокс, дзюдо, триатлон ва от спорти каби бошқа спорт турларини ҳам қўллаб-қувватловчи APEX INSURANCE ушбу ҳамкорликни Ўзбекистонда спорт маданиятини ривожлантириш, мусобақалар савиясини юксалтириш ва мамлакат футболини жаҳон ареналарида рақобатбардош даражага етказишга ҳисса қўшиш учун ажойиб имконият деб билади.

“Ижтимоий масъул бизнес сифатида бундай нуфузли спорт тадбирини ташкил этишда, ушбу спорт турининг халқаро бошқарув органи - FIFA билан ҳамкор бўлиш ва бу орқали спортчиларимизнинг жаҳон майдонларидаги ғалабаларини қўллаб- қувватлаш биз учун беқиёс шарафдир. Бу ўз навбатида, мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини оммалаштириш ва иқтидорли ёш футболчилар салоҳиятини кашф қилиш ҳамда фаолиятини рағбатлантиришга бўлган интилишимизни ҳам яққол намоён этади”, - дея таъкидлади Бошқарув Раиси Жахонгир Юнусов. 


Реклама 

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика