Latest news

12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  0 10:56Ла Лигада ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  6 10:30ФИФА президенти Қатардаги портлашларга муносабат билдирди  8 10:02Қизил карточка, эҳтимолий пенальти ва четлатиш. "Алё, рэф!" ҳакамларнинг Ўзбекистон - Эрон учрашувидаги қарорларини таҳлил қилди  13 09:37Эшитдик-да тасдиқланди. Шерзод Игамбердиев расман ЎФАдан кетди  14 09:11Суперлига. Бугун ФИФА кунларидан сўнг навбатдаги турга старт берилади  5 08:40Криштиану Роналду яна бир рекордни такрорлади  9 08:10U-23 Осиё кубоги. Финал босқичига йўл олган барча жамоалар номи маълум  13 07:48ЖЧ масаласини ҳал қилган Бразилия ва Аргентина мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  16 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  4 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  7 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  16 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  2

Анзур Исмоилов: "Ўз хатоимиз туфайли гол ўтказиб юбордик" News

Анзур Исмоилов: "Ўз хатоимиз туфайли гол ўтказиб юбордик"

Жанубий Корея - Ўзбекистон (2:0) учрашувидан сўнг Анзур Исмоилов микст зонада ўз фикрларини билдирди.
- Қийин ўйин намойиш этдинглар, йигитлар матонат кўрсатишди. Умуман баҳс ҳақида фикрингиз?
- Жуда қийин учрашув бўлди, бизда вазиятлар бўлди. Иккита жуда яхши имконият бўлди, агар гол урганимизда умуман бошқача ўйин бўлармиди...Ўзимизнинг хатоимиз туфайли гол қўйиб юбордик. Лекин 90 дақиқада яхши ўйнадик.

- Қўшимча вақтда Ўзбекистонга нима етишмади?
- Менимча бизга кучга тўла ўйинчи етишмади. Ўйинни ўз қўлига оладиган футболчи бўлмади.

- Ўз ўйинингиздан кўнгилингиз тўлдими?
- Жамоа мағлуб бўлди, шу боис кўнглим тўлмади. Афсуски ютишимиз керак бўлган баҳсда мағлуб бўлдик.

- Одил Аҳмедовнинг аҳволи қандай? Йигитлар мағлубиятни қандай қабул қилиб олишди?
- Барчамиз ғалаба учун тушгандик. 90 дақиқа жанг қилдик, лекин биринчи голни совға қилганимиздан сўнг руҳан синиб қолдик.

- Шундай бўлса ҳам жамоага яхши ўйин учун раҳмат айтамиз. Мухлисларга сўнгги тилакларингиз?
- Барчага раҳмат. Худо хоҳласа кейинги мусобақаларда бундан ҳам яхшироқ иштирок этишга уринамиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика