Latest news

02:05"Барселона" "Реал" дарвозасига 5та гол уриб Испания Суперкубогини қўлга киритди  299 01:15Фарҳод Нишонов: "Абдуқодир Ҳусанов ва Файзуллаевлар туфайли бизни барча агентлар кузатиб бормоқда. Улар янги Ҳусановни қидиришмоқда"  0 00:56"Рома" "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 00:32"Ливерпуль" ва "Ньюкасл" Ла Лигадаги ҳимоячига кўз тикмоқда  0 00:10"Наполи" — "Верона". Таркиблар маълум  0 00:02ПСЖ — "Сент-Этьен". Барколя ва Дембеле асосий таркибда  0 00:00А Серия. Довбикнинг 90+8 дақиқада пенальтидан урган голи "Рома"ни "Болонья"га қарши ўйиндаги мағлубиятдан асраб қолди, Шомуродов захирада қолдирилди  11 23:36Англия кубоги. "Саутгемптон", "Кристал Пэлас", "Ипсвич" ва "Ньюкасл" қуйи лига жамоаларини мағлуб этди  2 23:14U-20 Осиё кубогига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Тошкентдаги машғулотларидан суратлар  1 22:54"Манчестер Юнайтед" 10 киши бўлиб "Эмирейтс"да "Арсенал"ни Англия кубогидан чиқариб юборди  75 22:49"Реал" — "Барселона". "Эл класико" учун таркиблар маълум  38 22:42Расман: "Пахтакор" бразилиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  17 22:15Ла Лига. "Атлетико" бу сафар "Осасуна"дан устун келиб, 1-ўринга қайтди. Мадридликлар барча мусобақаларда кетма-кет 14-бор ғалаба қозонишди  25 21:37Нойер "Бавария"да қоладими?  0 21:15А Серия. Дармианнинг голи "Интер"га меҳмондаги ғалабани тақдим этди  2

Анвар Хожимирзаев: "Де Брюйнега фақат "Қўқон-1912"да эмас, ёшлигимдан ўхшатишади" — "шунқорлар"нинг гол "машинаси" Анвар Хожимирзаев билан интервью News

Анвар Хожимирзаев: "Де Брюйнега фақат "Қўқон-1912"да эмас, ёшлигимдан ўхшатишади" — "шунқорлар"нинг гол "машинаси" Анвар Хожимирзаев билан интервью

Бу йил нафақат "Қўқон-1912"нинг балки Про лиганинг тўпурари бўлиб турган Анвар Хожимирзаев рақиблар дарвозасига 10та гол урди.

"Динамо" ҳужумчиси Жоэль Кожо билан тенг кўрсаткич қайд этиб турган футболчи фаолиятидаги энг сермаҳсул мавсумни ўтказмоқда. Анвар Хожимирзаев сўнгги 3 йилда рақиблар дарвозасини 14 бор аниқ нишонга олган ва шундан 10таси жорий мавсумга тўғри келади. "Шунқорлар"нинг "снайпери" бўлиб турган Анвар Хожимирзаев кеча бўлиб ўтган "Юниред" билан учрашувда ҳам чиройли гол урди ва бу гол амалда мезбонларга уч очко келтирди. Умумий ҳисобда у 13та учрашувда 13та фойдали ишни амалга оширган 10+3. Ўйиндан сўнг Анвар Хожимирзаев билан суҳбатлашиш истаги туғилди. 

- "Юниред" билан ўйин ҳақида...

- Интервьюга таклиф қилганингиз учун катта раҳмат. "Юниред" билан қийин аммо яхши ўйин бўлди. Икки жамоа ҳам охиригача курашди. Майдонда жанг кечди, десам муболаға бўлмаса керак. Мухлислар ҳам чиройли ўйин гувоҳига айланишди. 

- Иккинчи даврада жамоа "Шўртан", "Машъал", "Юниред" каби жамоалар билан ўйнади. Олдинда кутаётган Суперлига йўлланмаси учун асосий рақобатчилар билан учрашувларга ҳам тайёрмисизлар?

- Албатта. Мураббийлар штаби ва жамоадошларимга ишонаман. Бу ғалабалар билан тўхтаб қолиш нотўғри. Худо хоҳласа Суперлига йўлланмасини қўлга кирита оламиз, деган умиддаман. Бунга ишонаман. 

- Бу йил фаолиятингиздаги энг яхшиси бўляпти. Мураббийлар сизни тўпурарлик салоҳиятингизни очдими? 

- Ҳаммаси худодан. Ота-онамиз дуолари ва жамоадошларим меҳнати сабаб голлар уряпман. Бир ўзим натижага эриша олмайман. 

- 28 ёшдасиз ва кўпчилик бунга қадар фаолиятингиз қандай кечганини билмайди. Бу борада маълумот бера оласизми?

- Фарғоанинг "Истиқлол" ва "Нефтчи", "Навбаҳор" жамоаларида тўп тепганман. 2013 йилда фаолиятимни бошлаган бўлсам, асосий қисмини Биринчи лиганинг "Косонсой", "Хотира-79", "Истиқлол" жамоаларида ўтказганман. Илгари қуйи лигалар бугунидек кузатувда ва эътиборда бўлмаган. Насибамиз шу экан, худога шукур қиламиз. Кимдир кеч, кимдир эрта кўзга кўринади. 

- 2020 йил Андрей Канчельскис бошқараётган "Навбаҳор" сафига бориб қўшилгансиз. Аслида наманганликсиз, шундай экан нима учун "лочинлар" таркибида ўйнаб кета олмагансиз?

- Барча мураббийни ўз услуби бор. Балки Андрей Канчельскисни услубига мос келмагандирман. Хуллас келиша олмадик ва кетишга қарор қилдим. 

- Де Брюйне лақабини қачон беришган?

- Аслида ёшлигимдан Де Брюйнега ўхшатишади. Одам одамга ўхшайдида (кулади). Ўйинларини кузатиб бораман, юқори савиядаги футболчи. 

- Мавсум охиригача нечта гол уришни мақсад қилгансиз?

- Худо хоҳласа, насиб қилганини кўрамиз. Биринчи мақсадим "Қўқон-1912" билан Суперлига йўлланмасини қўлга киритиш.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика