Latest news

19:27Де Хеа: "Манчестер Юнайтед"да ўтказган йилларим учун Англиядан тушган таклифларни рад этдим"  0 19:02Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Саудия Арабистонига қарши таркиби маълум  3 18:57Гёкереш "Арсенал"да — Here We Go!  5 18:40Эрдоған асос солган, Шомуродов ва Файзуллаев жамоаси "Истанбул Башакшеҳир" билан танишамиз  3 18:20"Челси" Доннарумма трансферига қизиқмоқда  1 17:58Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан ўтолмагани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди  11 17:27Ўзбекистонда футболнинг янги қоидалари кучга киради  8 17:11Расман: "Машъал" Яшинни трансфер қилди  4 16:57Япония U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси маълум  2 16:30Гёкереш "Манчестер Юнайтед" таклифини рад этди ва "Арсенал"га ўтишга умид қилмоқда  1 16:03Саудия Арабистони U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси эълон қилинди  4 15:46"Хоразм" 6 нафар футболчи кетганини эълон қилди  0 15:20"Андижон" "Сурхон" ярим ҳимоячисини қўлга киритди  1 14:52Рафинья фаолиятини якунлаганини маълум қилди  3 14:28"Интер" BYD билан ҳамкорлик қилади  6

Анвар Раҳимов ҳозир қаерда? News

Анвар Раҳимов ҳозир қаерда?

Футболчилик фаолияти давомида асосан "Бунёдкор" ва “Пахтакор” клубларидаги ёрқин ўйинлари билан мухлислар қалбидан жой олган Анвар Раҳимов 2017 йилда бутсаларини михга илди.

 Раҳимовнинг сўнгги жамоаси "Нефтчи" клуби бўлди.  Шундан сўнг у нима ишлар билан шуғулланаётгани борасида деярли маълумотлар йўқ. Яқинда Анвар Раҳимов  билан суҳбатлашиб,  бугунги кунда нималар билан банд эканлигини сўрадик. 

- 2017 йилда Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасида тугатдим. Орадан бир йил ўтиб эса мураббийлик фаолиятимни бошладим. Бугунги кунда Чиғатой футбол мактабида ишламоқдаман. 2007 йилда туғилган болалар билан шуғулланмоқдаман. 

Футболчилик фаолиятимни эрта якунлашимга жароҳатлар сабаб бўлди. Жароҳатлар олаверганимдан сўнг бутсаларимни михга илиш вақти келганини англаб етдим. Жаҳон футболида катта-катта юлдузлар ҳам жароҳатлар сабаб фаолиятини эрта тугатишган. 

Фаолиятимдан қониқиш ҳосил қилдими? Ўйнаган клубларим билан мамлакат чемпиони, кубогида ғолиб чиқдим. Халқаро мусобақаларда тўп суриш имкони бўлди. Терма жамоамиз билан мундиалда тўп суриш орзуси амалга ошмагани кайфиятни бузади. Бошқа томондан олиб қаралса, фаолиятимдан қониқиш ҳосил қилдим. 

Келажакда албатта Суперлига клубида ишлашни режалаштирганман. Болалар футболида тажрибамни ошириб бормоқдаман. Футболда эриша олмаганларимга мураббийликда эришмоқчиман.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика