Latest news

15:06Рубен Аморим: "МЮ футболчилари танқидни кўнглига яқин олиб юборяпти"  0 14:36Дрогба Моуриньо ҳақида: "Қанақасига менинг "отам" ирқчи бўлиши мумкин?"  1 12:45Вальдано: "Пулдорлар келиб, футбол анча ўзгарди"  1 12:17Артета: "Чемпионлик пойгасидаги вазият 3 ой аввал қандай бўлса, ўшандайлигича қолмоқда"  7 11:54"FourFourTwo" жаҳон футболидаги энг яхши марказий ҳимоячилар рўйхатини эълон қилди  18 11:33Салоҳ: "Мухлислар доим ёдда тутишини истардим, мен улар учун боримни бердим"  4 11:00Шомуродовнинг триумфи: А Серияда 26-тур якунлари  0 10:53«Рома»ни янги мавсумда бошқаришга асосий даъвогар маълум  12 10:22"Манчестер Сити" ҳимоячиси расман қанча муддатга сафдан чиққани маълум қилинди  2 09:56Sofascore. Шукуров энг катта баҳолардан бирини олди  3 08:53ЦСКА аргентиналик футболчини сотиб олишга яқин  1 08:22Артём Довбикнинг ҳолати ҳақида маълумот берилди  3 07:47Раньери энди Шомуродов асосий ҳужумчими деган саволга жавоб берди  8 07:23Sofascore. Ҳусанов ва унинг шериклари «Тоттенхэм»га қарши учрашувда қандай баҳо олишди?  12 04:01Пеп Гвардиола "Тоттенхэм"га қарши ўйиндан кейин Ҳусанов ҳақида жуда илиқ фикрлар билдирди  30

Анвар Бердиев: "Ютишимиз ҳам, ютқазишимиз ҳам мумкин эди" News

Анвар Бердиев: "Ютишимиз ҳам, ютқазишимиз ҳам мумкин эди"

Про-лиганинг 16-туридан ўрин олган "Хоразм"-"Шўртан" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Учрашув оғир ўтди. Жамоамиз аъзолари охиригача курашиб, бир очкони қўлга киритишди. Таъкидлаш жоиз, бу ўйинда мағлуб бўлишимиз ёки ютишимиз ҳам мумкин эди. Сўнги дақиқаларда ҳар икки жамоа дарвозаси ёнида жуда хавфли вазиятлар юзага келди. 

- Жамоангиз бугун ҳимоявий футбол намойиш этгандек кўринди. Бу ўйиндан келиб чиқиб танланган услуб эдими? 

- Ҳимоядан ўйнадик демаган бўлардим. Биз мезбонларнинг ҳужумларини қайтариш учун ҳаракат қилдик ва қарши ҳужумларда имкониятларимизни қидирдик. Голли вазиятларимиз бўлди, бироқ фойдалана олмадик. Мухлисларбоп ўйин бўлди, вазиятларни таҳлил қилиб, навбатдаги учрашувларга тайёрланишда давом этамиз. 

- "Шўртан" жамоасининг мақсади нимага қаратилган? 

- Биз ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга чиқишни мақсад қилганмиз. Кузда, мавсум якунида турнир жадвалидаги ўрнимизни таҳлил қиламиз. 

- Жасур Холтўраевнинг ўйини ҳақида фикрингиз? 

- Жасур Холтўраев вазиятларда ютқазгиси келмайди. Майдонда агрессив, майдон ташқарисида эса жуда хотиржам футболчи. Унинг ўйинларидан қониқиш ҳосил қилаяпман. 

- Шероз Жалолов нега захирада қолаяпти? 

- Шероз Жалолов яхши футболчи. Ҳимоядаги рақобатни янада кучайтириш учун таркибимизга жалб этганмиз. Навбатдаги ўйинларда албатта унга ҳам имконият берамиз.

- Ўзбек футболида кучли ҳужумчилар кам чиқаётганига сабаб нима деб ўйлайсиз? 

- Бу савол жуда кўп берилаяпти. Ҳозир бизнинг футболда ривожланиш бор. Академиялар ишлаяпти, иқтидорли ёшлар жуда кўп. Тез орада Холмуродов, Солиев, Исоқовлар каби кучли ҳужумчилар футбол жамоаларида пайдо бўлишига ишонаман.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика