Latest news

09:43"Челси"ни финалга олиб чиққан Энцо Мареска нималар деди?  0 09:08Европанинг 4 та ТОП клуби “Реал“ футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 08:37Финалга чиққан “Челси“ клублар ўртасидаги ЖЧдан қанча ишлаб олди?  3 08:05“Сўғдиёна“ икки нафар легионери билан хайрлашди  0 07:37“Реал Мадрид“ самолёти бўрон туфайли Нюаркка аэропортига узоқ вақт қўнолмади  3 02:04"Челси" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида!  23 00:55Карло Анчелоттининг ўғли Бразилия клуби бош мураббийи бўлди  9 00:35Уэсли Фофана "Челси"да қолади  1 00:05"Тоттенхэм" Япония миллий терма жамоаси ҳимоячисининг трансферини эълон қилди  1 23:34"Милан" ва А Сериясининг бошқа етакчи клублари Хейлундга қизиқиб қолишди  0 23:05Жота билан собир бўлган ҳалокатнинг сабаблари бўйича экспертиза хулосаси маълум бўлди  16 22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  3 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  3 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  13 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  11

Анвар Бердиев: "Хоразм" жамоаси уй ўйинларини тезроқ табиий майдонда ўтказишларига тилакдошман" News

Анвар Бердиев: "Хоразм" жамоаси уй ўйинларини тезроқ табиий майдонда ўтказишларига тилакдошман"

Про-лиганинг 9-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Турон" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар мураббийи Анвар Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.




Ўйин ҳақида

- Бугун қийин учрашув ўтказдик. Албатта, биз бу ўйин қийин бўлишини билардик. "Хоразм" жамоасига тезроқ сунъий майдондан чиқиб уй ўйинларини табиий майдонда ўтказишларига тилакдошман.

Фарғона вилоятидан узоқ йўл босиб келиб бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга жамоамиз номидан раҳмат айтаман. Шунингдек, "Хоразм" жамоасини ўйин давомида фаоллик билан ишқибозлик қилган маҳаллий мухлисларга ҳам миннатдорчилик билдираман.

- Сизнингча, "Турон" бугун 1 очко қўлга киритдими ёки 2 очко йўқотдими?


- Ўйиннинг боришидан келиб чиқсак, биз 2 очко йўқотдик. Чунки сўнги дақиқаларда Бобур Қосимовнинг майдон эгалари дарвозасига киритган голи инобатга олинмади. Бу вазиятда яққол гол бўлганди, билмадим, ён ҳакамлар бу каби қарорларни қандай чиқаришади, хайронман. Қийин майдонда ўйин ўтказаяпмиз, ҳакам биргина тушунарсиз қарори билан йигитларнинг шунча меҳнатини йўққа чиқарди. Тўғрисини айтганда, йигитларнинг меҳнатига ачинаяпман.

- Анвар ака, сиз ўз вақтида моҳир ҳужумчи бўлгансиз. Шундан келиб чиқиб айтингчи, ўзбек футболида ҳужумчилар танқислигига сабаб нима?


- Ўзбек футболида ҳозир яхши ҳужумчилар бор. Кейинги йилларда уларнинг сони янада кўпаяди. Бизга ҳозирда ҳужумчилар билан ишлайдиган алоҳида мураббийлар зарур. Шунда албатта келажакда ҳужумчилар танқислиги муаммоси бартараф этилади, кўплаи истеъдодли ҳужумчилар етишиб чиқади деб ўйлайман.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика