Latest news

08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  0 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  1 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  2 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  4 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  9 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  2 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  14 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  50 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   47 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  29 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  100 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  673

Анвар Бердиев: "Шўртан" уй жамоаси эмас. Про лигада очко осонликча қўлга киритилаётгани йўқ" News

Анвар Бердиев: "Шўртан" уй жамоаси эмас. Про лигада очко осонликча қўлга киритилаётгани йўқ"

Про лиганинг навбатдаги туридан ўрин олган "Дўстлик" - "Шўртан" (1:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Анвар Бердиев фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйин ҳақида нима ҳам дердим, оддий бўлмаган баҳсда ғалаба қозондик. "Дўстлик" жамоасида бош мураббий ўзгарган ва улар ўтган турда илк уч очкосини қўлга киритганди. Табиийки, руҳий кўтаринкилик бор эди. Худога шукур, олдимиздаги вазифани бажардик. Футболчиларимга борларини бергани учун раҳмат айтаман",- дейди Анвар Бердиев. 

- "Шўртан" уй жамоаси бўлиб қолаётганди. Сафарда эса кўп очколар йўқотмоқда. Бугун меҳмондаги илк 3 очкога эришилди. Бу рақиб даражасидан келиб чиқиб шундай бўлдими ёки жамоа рақиб майдонида қандай ўйнашни ўргандими?

- "Шўртан"ни уй жамоаси демаган бўлардим. Сафарда ҳам ўйинлар қийин ўтмоқда. Про лигада ўткинчи учрашувлар йўқ. Очколар осонликча олинмаяпти. Бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз. 

- Иккинчи бўлимда "Дўстлик" босимни оширган сари Шаҳбоз Нуриддиновда хатолар кўп кузатилди. Уни алмаштирмаслик захирада мос номзод йўқлиги билан боғлиқми ёки сизнинг ишончингиз?

- Захирамизда футболчилар бор. Шаҳбоз Нуриддинов ўзига юклатилган вазифани қўлдан келганча бажаришга ҳаракат қилди. Энди хатоларни кўриб чиқамиз ва устида ишлаймиз. 

- Биринчи давранинг ўртасидан ўтдик. "Шўртан" сиз истаган ҳолатга кириб боряптими?

- Истаймизми ёки йўқ таркибимизда янги футболчилар кўп эди. Улар бир-бирларини тушуниб олишлари учун вақт керак. Ўйлайманки, учинчи ва тўртинчи даврага келиб янада чиройлироқ ўйин кўрсатамиз.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика