Latest news

08:582026 йил Ўзбекистонда ФИФАнинг яна бир мусобақаси бўлиб ўтади  0 08:45Суперлига-2025. "Сўғдиёна" – "Бунёдкор" 0:2  0 08:35Суперлига-2025. "Нефтчи" – "Қизилқум" 4:1  1 08:32Слот: "Биз охирги пайтларда ўз имкониятларимизни кўп қўлдан чиқаряпмиз"  6 08:05Юрий Саркисян "Нефтчи"ни чемпионлик билан табриклади  6 07:38"Ливерпуль" 60 йиллик антирекордни такрорлади  1 01:30"Олтин тўп" соҳиби майдонга қайтишга яқин  0 01:03Лига 1. "Ланс" "Страсбур"ни ютиб, 2-ўринга кўтарилиб олди, "Ренн" "Монако"ни йирик ҳисобда енгди, Погба қайтди!  0 00:31АПЛ. "Ньюкасл" ўз уйида "Манчестер Сити"ни таслим қилди, Ҳусанов тушмади  33 00:11А Серия. "Ювентус" меҳмонда сўнгги ўриндаги "Фиорентина" билан дуранг ўйнади. "Наполи" эса "Аталанта"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди.  1 23:37Акмал Рустамов: "Нефтчи"нинг учинчи голида футболчи тўпни қўли билан ўйнаганди, лекин у инобатга олинди"  8 23:15Икром Алибоев: "Мавсум бошида қийин бўлди, охирида яхши меҳнат қилдик"  2 22:52Фарруҳ Сайфиев: "Кейинги мавсумни "Насаф"да бошлайман? Ҳали чемпионат тугамади ва бундай гаплар йўқ"  13 22:29Ботирали Эргашев: "Ҳиссиётларни сўз билан таърифлаб бўлмайди"  1 22:15Ла Лига. "Барселона" "Камп Ноу"га қайтишини йирик ғалаба билан нишонлади, Ферран Торресдан дубль!  40

Анвар Бердиев: "Бугун жамоамиз ўзига ўхшамади" News

Анвар Бердиев: "Бугун жамоамиз ўзига ўхшамади"

Про-лига 20-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Арал" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- "Арал" жамоасини бир очко билан табриклайман. Бугун негадир жамоамиз ўзига ўхшамади. Футболчи рақибнинг кучини ҳисобга олган холда майдонга тушиши керак. Иккинчи бўлим бошида ўзгаришлар қилдик. Иккинчи бўлим давомида ҳам қатор ўзгаришларни амалга оширдик. Захирадан майдонга тушган футболчиларнинг ҳам ўйини қовушмади.

- Жамоа бугунги билан қўшиб ҳисоблаганда 25 та тўп ўтказиб юборди. Ҳимоя чизиғи ҳақида фикрингиз қандай?

- Гол ўтказмаган ўйинларимиз ҳам бўлган. Ҳимоя чизиғимиз вакиллари ўзларига ортиқча ишонган холда рақибнинг кучини ҳисобга олишмаяпти. Ҳимоячи 90 дақиқа яхши ўйнаб, 91-дақиқада гол ўтказиб юборса, у айбланаверади.

- Таркиб ва тактика бўйича хато қилдим деб ўйлайсизми?

- Йўқ, бундай демаган бўлардим. Биринчи бўлимда йигитлар яхши ҳаракат қилишди. Иккинчи бўлимда "Арал" жамоаси дарвозамизга бир марта яқинлашди ва гол уриб кетди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика