Latest news

21:01Ямал, Мбаппе, Дембеле... Йил рамзий терма жамоаси эълон қилинди  0 20:40Элит ОЧЛ. "Насаф" сўнгги дақиқаларда тўп ўтказиб, ўз майдонида "Ал Ваҳда"га ютқазди  181 20:25Суперлига. Шиддатли кечган Пойтахт дербисида "Пахтакор" "Бунёдкор"ни мағлуб этди  47 19:58Салиба "Реал"нинг қизиқиши ҳақида: "Аввало, "Арсенал" билан совринлар ютмоқчиман"  1 19:32"Наполи" Майнуга ҳафтасига 40 000 евро тўлашга тайёр  0 19:03Гвардиола: "Ҳоланд Роналду ва Месси билан бир хил даражада"  17 18:19Артём Петросян: "Иккита голни ўзимиз рақибга "совға" қилдик"  0 18:03Неъматулла Қуттибоев: "3:0 ҳисобида зафар қучган бўлсак-да, ҳисоб ўйинга яраша бўлмади"  0 17:44ҚПЛ топ-клуби "Бунёдкор" футболчисига кўз тикди  1 17:13Элит ОЧЛ. "Насаф"нинг бугунги рақиби "Ал Ваҳда" охирги марта қачон ютқазганини биласизми?  2 16:57Про лига. "Арал" "Олимпик"ни йирик ҳисобда енгди, Қалмағамбетовдан дубль!  0 16:40"Бавария" рекорд даражада даромад топди  0 16:13"Реал" Гюлернинг муваффақияти учун пул тўлайди: "Фенербахче" билан шартномадаги яширин бонус фаоллаштирилди  1 15:44Аббос Файзуллаев машғулотларга қайтди  3 15:18"Насаф"нинг "Ал Ваҳда"га қарши ягона ўйинида қандай ҳисоб қайд этилган?  10

Анвар Бердиев: “Биз ҳар бир рақибга қарши астойдил тайёргарлик кўрамиз” News

Анвар Бердиев: “Биз ҳар бир рақибга қарши астойдил тайёргарлик кўрамиз”

Про лига 16-турининг қолдирилган беллашувида “Турон” ўз майдонида “Янгиер-Қурувчи” (2:0) жамоасидан устун келди.

Учрашувдан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев иштирок этди. 

Ўйин ҳақида

- Жуда қийин ўйин бўлди. Аввал таъкидлаганимдек, Про лигада ўткинчи ўйинлар қолмаган. Ўз мухлисларимиз қаршисида қийин ва муҳим бўлган ғалабани қўлга киритдик. 

- “Янгиер” дарвозасини ишғол қилган Сергей Морозов аввалги баҳсда захирада қолдирилганди. Бунга нима сабаб бўлганди?

- Таркибдаги барча футболчилар мен учун бирдек. “Машъал”нинг имкониятларини билганим сабабли, Морозовни захирада қолдиргандим. “Янгиер” билан беллашувда у асосий таркибда майдонга тушди ва ажойиб ўйин кўрсатди. Бир сўз билан айтганда Морозов жамоага керакли футболчи ҳисобланади. Шахсан мен унинг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилмоқдаман.

- Охирги ўйинларда Абдурашидов ва Абдураимов ўйинида пасайиш кузатилаётгандек. Ёки уларда жароҳат борми?

- Биласизми, Абдураимовга келсак, жароҳатдан энди тузалиб сафга қайтди. “Машъал” билан беллашувда ҳам жароҳати билан охиригача ўйнади. “Янгиер”га қарши учрашувда ҳам оғриқни ҳис қилган ҳолда ҳаракат қилди. Мен Абдурашидов ва Абдураимовнинг ҳаракатларидан қониқдим. 

- Жамоа навбатдаги учрашувга қадар 3 кун бор. Бу вақт давомида жамоангизни тикланиши учун етарли вақтми?

- Ҳа, албатта, 10 сентбрь куни ўйнаймиз. Мураббийлар штаби билан ортда қолган баҳсни таҳлил қилиб, тайёргарлик кўрамиз. 

- Жамоа “Андижон” билан уч маротаба ўйнади ва ҳаммасида мағлуб бўлди. Кейинги босқичда ҳам ушбу жамоага қарши тўп тепади. Балки шу ўйинларда “Турон” рақибини мағлубиятга учрата оладими?

- Биласизми, ҳар бир ўйин тарих дейиш мумкин. Чиндан ҳам “Андижон”га қарши ўтказилган беллашувларда ютқаздик. Олдинда яна икки бор тўқнаш келамиз ва уларда муваффақият қозонишга уринамиз. Биз кимга қарши ўйнашимиздан қатъий назар, астойдил тайёргарлик кўрамиз. У хоҳ “Андижон” бўлсин, хоҳ бошқаси. Рақибларни ҳурмат қилган ҳолда тайёрланамиз.

- Ижтимоий тармоқларда “Локомотив” футболчиси Кахи Махарадзе келишилган ўйинларда аралашиб қолгани айтилмоқда. Бунга муносабатингиз қандай?

- Тўғриси, бу нарса футболчининг виджонига боғлиқ. Бу ҳалол пул топиш эмас. Мен буни қоралайман ва уни ҳазм қила олмайман. Айтайлик, шуни ортидан яхши пул топди, лекин бошқа томондан у янада катта бўлиб чиқиб кетади. Бу менинг шахсий фикрим. Бу нарсалар уларнинг ўзлари жавоб беришсин. “Локомотив” раҳбарияти буни шундай қолдирмайди деб ўйлайман.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика