Latest news

20:12Суперлига. "Шўртан" – "Андижон". Таркиблар маълум  0 20:00Суперлига. Захирадан тушганлар ўзини кўрсатган "Бухоро" – "Динамо" ўйинида жанговар дуранг қайд этилди  15 19:58ОПЛ. "Сумқайит" ўз уйида мағлуб бўлди, "Сабаҳ" меҳмонда дуранг ўйнади  0 19:31"Кристал Пэлас" — "Манчестер Сити". Англия кубоги финали учун таркиблар маълум  4 18:57Суперлига. "Қўқон-1912" - "Насаф" (матнли трансляция)  8 18:17"Ливерпуль" ва "Арсенал"га 65-70 млн фунтлик ўйинчи қизиқ  0 17:51"Байер", "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  2 17:30"Химки" — "Рубин". Таркиблар маълум  0 16:46"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини "Интер"га сотиши мумкин  0 16:20"Реал" "Байер"дан Гримальдо трансферини кўриб чиқмоқда. Чап қанот ҳимоячиси - "Барса" тарбияланувчиси  2 15:53Неймар Бразилияда қолмоқчи  2 15:25Расман: Хейсен "Реал"га ўтмоқда  3 15:12"Интер" "Реал" ва "Барселона"нинг трансфер мақсадини қўлга киритиши мумкин  0 14:25"Барселона" ҳужумчисини АПЛга сотиши мумкин  5 13:31"Ман Сити" Англия Кубоги учун "Кристал Пэлас" билан беллашади (превью)  8

Анвар Бердиев: “Биринчи бўлимда қийинчиликларга дуч келдик” News

Анвар Бердиев: “Биринчи бўлимда қийинчиликларга дуч келдик”

Про-лиганинг 19-туридан ўрин олган “Шўртан” - “Арал” (4:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон терма жамоасини ва барча юртдошларимизни жаҳон чемпионати саралаши доирасидаги дастлабки 2 та ўйинда қўлга киритилган ғалабалар билан табриклаймиз. Бугунги учрашув ҳақида айтадиган бўлсак, осон бўлмаган ўйинда ғалабага эришдик. Биринчи бўлимда жамоамиз анчайин қийинчиликларга дуч келди. “Арал” яхши шаклланган жамоа. Иккинчи бўлимда йигитлар қўшимча куч топиб, бизга муҳим ғалабани тақдим этишди. Раҳбарият, жамоа аъзолари ва мухлисларни ғалаба билан табриклайман.

- Бугун бир нафар ҳужумчи билан ўйинни бошладингиз. Бу рақибдан келиб чиқиб танланган эҳтиёткорлик услуби эдими?

- Йўқ, биз ҳар ўйинда кўпроқ ҳужумкорликка эътибор қаратаяпмиз. Футболда қайсидир футболчида чарчоқ аломатлари сезилади. Шу боисдан бугун Муҳриддин Зоировни иккинчи бўлимда майдонга туширдик. Ўйин бошидан Жавоҳир Ҳасанов ҳужум чизиғида ҳаракат қилди. Ўйлашимча, бу қарор тўғри бўлди. Ҳар бир футболчи ўзига берилган вазифани тўлиқ бажаришга ҳаракат қилди.

- Темур Набиев кўрсатган ўйин ҳақида фикрингиз?

- Темур яхши ҳимоячи. Бугун ҳам яхши ҳаракат қилди. Футболчи майдонда борини бериб ўйнаса, албатта мураббийнинг эътиборини қозонади.

- Жасур Холтўраев махсус ниқобда ўйнади. Буни сабаби нима?

- Жасур “Бухоро” билан ўйинда бурнидан жароҳат олганди. Шу боис бугун махсус ниқоб билан ҳаракат қилди. Албатта, у ўйин давомида катта ҳажмдаги ишни бажариб, жамоамиз ғалабасига ўз ҳиссасини қўшди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика