Антонио Конте: "УЕФАнинг қарори - Италия футболи учун катта ютуқ"
20 sep 2014 14:27
News
Антонио Конте: "УЕФАнинг қарори - Италия футболи учун катта ютуқ"
Италия терма жамоаси бош мураббийи Антонио Конте Римнинг Евро2020 ўтказиладиган шаҳарлардан бири бўлгани ҳақида изоҳ берди.
"УЕФАнинг қарори - Италия футболи учун катта ютуқ. Бу барча футбол хўжаликлари учун ўсиш ва ўзини кўрсатиш учун имконият. Мен мураббийман ва шу билан бирга ёшлар секторига ҳам жавобгарман. Менинг ишим келажакка бағишланган ва менинг вазифам Евро2020да ўйнай оладиган ёшларга ўсишда ёрдам бериш. Евро2020нинг бир нечта ўйинларини ўз ерингизда ўтказиш ўзгача ҳис бағишлайди" - дейди Конте.
Link :
Source : football.kulichki.net
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments