Антонио Конте: "Пойгада қолдик. Мақсадимизга эришишга яқинмиз"
		
		13 may 2022 08:30
        News	
	 
				 
				Антонио Конте: "Пойгада қолдик. Мақсадимизга эришишга яқинмиз"
"Ажойиб атмосфера. Биз мухлисларимизга раҳмат айтишимиз керак. Улар бизга катта куч беришди. Уларга эса яхши ғалаба билан жавоб қайтардик. Биз муҳим дербида ғалаба қозондик ва турнир жадвалида "Арсенал"га яқинлашдик.
Албатта ҳали яхшилаб тикланиб олишимиз керак. Чунки, якшанба куни бизни мағлуб этган жамоа билан ўйнаймиз ("Бёрнли").
Футболчиларга ғалабани тўғри нишонлаш билан бирга, якшанба кунги учрашув ҳақида ҳам ўйлаш лозимлигини айтдим. Акс ҳолда бу ғалаба хеч қандай аҳамиятга эга бўлмай қолади.
Якшанба куни мухлисларимиз ҳам катта роль ўйнашади. Биргаликда олдинга боришимиз керак. Биз мақсадга эришишга яқинмиз. Биз учун осон ўйинлар қолмади.
Уч очко олиш муҳим эди. Бунинг эвазига биз Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун пойгада қолдик", - деди Антонио Конте.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments