Антиқа трансфер. Ҳаваскор клуб "Бавария" афсонасига пиво, ер ва футболчининг хотинига теннис корт ваъда қилди ФОТО
13 jan 2018 16:38
News
Антиқа трансфер. Ҳаваскор клуб "Бавария" афсонасига пиво, ер ва футболчининг хотинига теннис корт ваъда қилди ФОТО
Германия терма жамоаси ва "Бавария" клуби собиқ футболчиси Бастиан Швайнштайгерга қизиқ таклиф билан мурожаат қилишди.
Ўтган йилни АҚШда ўтказган футболчининг "Чикаго Файр" билан тузган шартномаси 31 декабр куни ниҳоясига етган ва Швайнштайгер айни пайтда эркин агент мақомига эга.
Германиянинг ҳаваскор клуби "Буна Галле" Бастиан Швайнштайгерга "Facebook" орқали қизиқ таклиф юборди.
Ҳаваскор клуб "Бавария" афсонасига қишлоқ ҳаётидан роҳат олишни тавсия қилмоқда. "Буна Галле" клуби Саксония-Анхальт қишлоғидаги нуфузли тумандан Швайнштайгерга ер ажратиши, футболчининг хотини, собиқ биринчи ракетка соҳибаси Ана Ивановичга эса текинга теннис корт беришни ваъда қилмоқда.
Шунингдек, клуб Бастиан Швайнштайгерга маҳаллий қишлоқдаги пиво ёқишига ишонмоқда.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments