Latest news

12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   1 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  1 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  8 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  2 10:55Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"  0 10:45Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"  14 10:36Анвар Бердиев: "Рақиб 10 киши бўлиб қолганида тайёр ғалабани қўлдан чиқаришни тушунтириш ва тушуниш қийин"  0 10:25"Дўстлик" бош мураббийи Николай Шевченко: "Қўқон-1912" яримта вазиятдан ҳам гол уришга эришди"  1 10:20Муҳсин Низомиддинов: "Дўстлик" жамоасини яхши ўрганиб чиққандик"  0 10:00"Андижон" 8 йиллик қора анъанага чек қўядими?  2 09:40Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо...  17 08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятни туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  12 08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  13 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  16

Англиядаги футбол клуби ўйинчилари ўз исмларини Марадона, Пеле ва Зидан деб ўзгартириб чиқишди News

Англиядаги футбол клуби ўйинчилари ўз исмларини Марадона, Пеле ва Зидан деб ўзгартириб чиқишди

Жанубий конференция (аҳамияти бўйича Англиянинг олтинчи дивизиони)да иштирок этувчи Англиянинг «Фарнборо» футбол клуби футболчилари ўз исм ва фамилияларини алмаштиришди ва футбол тарихидаги машҳур ўйинчилар: Пеле, Диего Марадона, Зайниддин Зидан ва бошқаларнинг шарафига ўзларига янги ном олишди.
Бу ҳақда клубнинг расмий сайти хабар бермоқда.

Футболчилар ва мураббийлардан исмларини ўзгартиришни, молиявий ёрдам кўрсатиш эвазига, Paddy Power букмекерлик компанияси талаб қилган. «Фарнборо» оғир аҳволда эди ва Paddy Power амалда клубни банкротликдан сақлаб қолди.

Аввалги исми Спенсер Дей бўлган «Фарнборо» бош мураббийини энди Жозе Моуринью деб чақиришади. Мураббийлар штаби аъзоларидан бири эса ўзига Алекс Фергюсон деган ном олган.

Энди «Фарнборо» таркибида Гордон Бэнкс, ҳимоячилар Лотар Маттеус, Роберто Карлос, Паоло Мальдини, Алан Хансен, Кафу, Жон Терри ва Франц Беккенбауэр, ярим ҳимоячилар Пол Гаскойн, Жорж Бест, Зайниддин Зидан ва Йохан Кройфф, шунингдек, ҳужумчилар Лионель Месси, Диего Марадона, Пеле ва Гари Линекер каби исмли ўйинчилар бор.

Бош мураббийи Моуриньюнинг таъкидлашича, энди унинг жамоаси таркиб борасида футбол тарихидаги исталган жамоадан бир неча марта кучли. Моуриньюнинг қўшимча қилишича, «10» рақам кимга насиб этиши масаласида Марадона билан Пеле сал қолса муштлашиб кетишган (охир-оқибат, 10-рақам Марадонага насиб этган).

«Фарнборо» футбол клуби 1967 йилдан 2007 йилга қадар «Фарнборо Таун» деб аталган. 2007 йили клуб банкротликка учраб, тугатилган. Унинг ўрнига эса янги ном билан янги жамоа ташкил этилган. 2012/2013 йилги мавсумда «Фарнборо» Жанубий конференцияда 13-ўринни эгаллаган.

The Irish Times газетасининг қайд этишича, Буюк Британияда 10 фунт-стерлинг эвазига исмни ўзгартириш мумкин. Бироқ, ушбу жараёнга рози бўлган шахс келажакда ўзининг аввалги исмидан фойдаланишдан буткул воз кечиши ҳақидаги ҳужжатга имзо чекади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика