"Реал" Родриго кетган тақдирда, унга эҳтимолий ўринбосар топди
17 may 2025 11:41
News
"Реал" Родриго кетган тақдирда, унга эҳтимолий ўринбосар топди
"Реал" Родриго кетган тақдирда, Франко Мастантуоно билан шартнома имзолаши мумкин.
Сешанба куни "Мадрид" раҳбарияти Мастантуононинг агентлари билан видеомулоқот орқали 17 ёшли ярим ҳимоячининг эҳтимолий трансфери борасида гаплашган.
"Ривер Плейт" аргентиналикни камида 45 млн еврога баҳоламоқда. Шунингдек, Мастантуонога ПСЖ, "Манчестер Юнайтед", "Атлетико" ва "Милан" клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Аргентина чемпионатининг жорий мавсумидаги 11 ўйинда ярим ҳимоячи 3 та гол ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
Link :
Source : tycsports.com/river-plate
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
Comments