Англия терма жамоаси собиқ футболчисига жигар кўчириб ўтказилди
06 oct 2023 13:49
News
Англия терма жамоаси собиқ футболчисига жигар кўчириб ўтказилди
Трансплантация жуда зарур эди, дейилади Англия ОАВ хабарида.
Англия термаси собиқ аъзоси Кирон Дайер жигарни кўчириб ўтказиш операциясини бошдан кечирди.
2021 йилда "Ньюкасл" ва "Вест Хэм" собиқ ярим ҳимоячиси унга бирламчи склерозан холангит ташхиси қўйилганидан кейин трансплантация зарурлигини маълум қилганди.
44 ёшли Дайер бугун касалхонадан чиқди.
Футболчилик фаолияти давомида у "Ньюкасл" афсонаси мақомини олган. У "ҳаккалар" сафида 250 та ўйин ўтказиб, 36 та гол урган ва 44 та голли узатмани амалга оширган.
Фаолиятини якунлаганидан кейин Британия телевидениесида футбол эксперти бўлган. Шунингдек, "Ипсвич" ва "Честерфилд" жамоаларида мураббий бўлиб ишлаган.
Link :
Source : BBC
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments