Latest news

15:00"Валенсия" ҳимоячиси "Арсенал"да — Here We Go!  0 14:34Швейцария юлдузи ҳам Саудия Арабистонига йўл олмоқда – музокаралар ижобий якунланди  0 14:05"Челси" Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча ишлаб олди?  8 13:38Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномасини эълон қилди  5 13:05"Бавария" "Арсенал" аъзосини Санега ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 12:37МЮ ва "Астон Вилла" "Челси" футболчисига даъвогар. Лондонликлар мўмайгина пул ишлаб олмоқчи  2 12:09Дарвозабон излаётган МЮда 2 та вариант бор  2 11:41"Динамо" Беларусга йўл олди  4 11:20"Бунёдкор" Иномов ортга қайтганини эълон қилди  0 10:55“Барселона“ яна бир ТОП футболчи учун курашда енгилди  7 10:28Сенсация қайд этган Энцо Мареска финалдан сўнг нималар деди?  26 09:55Расман. Бразилия терма жамоаси аъзоси Россия клубига ўтди  0 09:20Энрике мағлубият ҳақида фикр билдирди  34 08:41Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг икки нафар футболчиси “Нефтчи“ билан шартнома тузди  5 08:07Клублар ўртасидаги ЖЧнинг энг яхши футболчиси аниқланди  21

Англия Премьер лигаси ҳамкорлик учун "УзРепорт ТВ" телеканалига сертификат топширди News

Англия Премьер лигаси ҳамкорлик учун "УзРепорт ТВ" телеканалига сертификат топширди

Хабарингиз бор, «УзРепорт ТВ» телеканали ўтган йили Англия Премьер лигаси баҳсларини Ўзбекистон бўйлаб трансляция қилишнинг эксклюзив ҳуқуқини қўлга киритганди.

Ўтган мавсумнинг кўплаб учрашувлари телеканал орқали мухлисларга тўғридан-тўғри трансляция қилиб борилди. Ўзбекистонлик футбол мухлислари ушбу трансляциялар орқали Англия Премер лигасининг шиддатидан баҳра олиш имконига эга бўлишди. Мавсум ҳам жуда ажойиб ўтганини алоҳида таъкидлаб ўтиш керак. Ҳеч ким учун кутилмаганда “Лестер” клуби катта маҳорат кўрсатиб, чемпион бўлишга эришди. Ўзбекистондаги футбол мухлислари мазкур тарихий лаҳзаларни “УзРепорт ТВ” телеканали орқали “жонли” эфирда, ўзбек ва рус тилларидаги шарҳларда кузатиб боришди.

Англия Премьер лигаси раҳбарияти ана шу ҳолатни инобатга олган ҳолда, «УзРепорт ТВ» телеканалига мавсум давомидаги ҳамкорлиги ва мухлислар орасида футбол тарғиботига қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик изҳори сифатида махсус сертификат топширди.



Ушбу сертификат «УзРепорт ТВ» телеканали бош директори Равшан Джураевга Евро-2016 финали олдидан Париж шаҳрида тақдим қилинди.

Эслатиб ўтамиз янги 2016/17 йилги мавсумда «УзРепорт ТВ» телеканали Англия Премьер лигаси баҳслари трансляциясини давом эттиради.

Rating: +52   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика