Latest news

09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  11 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  7 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  37 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  21 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  5 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  14 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  69

Англия. 31-тур. "Манчестер Сити" - "Фулхэм" 5:0 News

Англия. 31-тур. "Манчестер Сити" - "Фулхэм" 5:0

Англия премьер-лигасининг 31-турида "Манчестер Сити" ўз уйида "Фулхэм"ни қабул қилди.
                              МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                         ЯНГИЛАШ

Ушбу саҳифада ўйин бошлангач матнли трансляцияни кузатиб бориш мумкин бўлди.


Учрашув бошида Майдон эгалари икки бор тўпни жарима майдонига узатишди, иккала вазиятда Стокдэйл тўпни қайтарди. 7-дақиқада Сабалетанинг пасидан сўнг Негредо тўпга ета олмади. 13-дақиқада Милнер рақиб жарима майдони ичида йиқилди, ҳакам пенальти белгилаш учун асос йўқлигини кўрсатди.

17-дақиқада ўйиндаги илк хавфли вазиятни "Манчестер Сити" ташкил қилд. Коларов тўпни жарима майдони ичига оширди, Сидуэлл тўпни қайтарди, бу тўп Милнерга борди. Милнер тўпни оёғининг ташқи томони билан дарвозанинг юқори бурчагига йўллади, Стокдэйл тўпни қайтарди.

23-дақиқада Вудроу тўпни дарвозага йўллади, қайтган тўпга Ричардсон кучли зарба берди, тўп дарвозанинг устуни ёнидан ўтиб кетди!

25-дақиқада Аморебьета ўз жарима майдони ичида Негредони йиқитди, ҳакам пенальти белгилади. Яя Туре нуқтқадан адашмади - 1:0

32-дақиқада Ричардсон чап қанотда тўпни Демичелисда олиб қўйди ва жарима майдони ичига оширди. Саша Ритер боши билан бироз ноаниқ зарба берди.

37-дақиқада "Сити" яна гол уриши мумкин эди. Туре жарима майдони ичидаги Сильвага тўп узатди, испаниялик футболчи бир ҳаракат билан Стокдэйлни ожиз қолдирди, аммо дарвоза чизиғи устида Аморебьета тўпни қайтаришга эришди!

43-дақиқада Милнернинг пасидан сўнг чап қанотдан жарима майдони ичига кириб борган Коларов дарвозага зарба берди, тўп дарвозабоннинг қўлларига ва дарвоза тўсинига тегиб майдонга қайтди.

Иккинчи бўлим бошланди. Давид Сильва тўпни олдинга оширди, Негредо ва Аморебьета ўртасидаги курашда ҳимоячи устун келди.

54-дақиқада Аморебьета ўз жарима майдони ичида Сильвани йиқитди ва ҳакамдан қизил карточкани олди. Бу сафарги пенальтини ҳам Яя Туре аниқ амалга оширди - 2:0.

61-дақиқада Жеймс Милнер жарима майдони ичидан тўпни дарвозага йўллади, ноаниқ.

67-дақиқада Яя Туре ўзининг учинчи голини урди, гол ажойиб чиқди. Чамаси 25 метрлардан дарвозанинг юқори бурчагига - 3:0!

73-дақиқада Коларов чамаси 22 метрлардан даровозани нишонга олди, Стокдэйл қийинчилик билан тўпни қайтарди.

77-дақиқада Демичелис Насрининг пасидан сўнг боши билан тўпни дарвозага йўллади, чизиқ устида турган ҳимоячи қаҳрамон бўлди.

86-дақиқада Фернандиньо Англия премьер-лигасидаги иккинчи голини урди - 4:0.

89-дақиқада Йоветич дарвозага зарба берди, дарвозабондан қайтган тўпни ҳимоячи Мартин Демичелес тўп киритди - 5:0! 

Ўйин айнан мана шу ҳисоб билан якунланди.

Манчестер Сити – Фулхэм 5:0
22 март, 20.00, «Этихад Стэдиум»
Голлар:
1:0 – 26, пенальти Яя Туре,  2:0 – 54, пенальти Яя Туре,  3:0 – 67, Яя Туре,  4:0 – 86, Фернандиньо,  5:0 – 89, Демичелес
Манчестер Сити – Жо Харт, Сабалета, Демичелис, Лескотт, Коларов, Яя Туре (Родуэлл, 77), Сильва (Навас, 68), Насри (Йоветич, 82), Фернандиньо, Милнер, Негредо.
Фулхэм – Стокдэйл, Хейтинга, Аморебьета, Хангеланд, Ритер, Качаниклич (Робертс, 56), Квист, Ричардсон (Холтби, 55), Сидуэлл, Риисе, Вудро (Касами, 84).
Огоҳлантириш: Аморебьета (26), Сидуэлл (64), Робертс (65), Фернандиньо (90).
Четлатиш: Аморебьета (53).
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика