Аньелли: "Италия Англия,Испания ва Германия учун намуна бўлган, аммо биздан ўзиб кетишди"
25 oct 2014 17:08
News
Аньелли: "Италия Англия,Испания ва Германия учун намуна бўлган, аммо биздан ўзиб кетишди"
"Ювентус" президенти Андреа Аньелли фикрича, Италия футболи Европанинг бошқа чемпионатларидан кўра секин ривожланмоқда.
"20 йил аввал Италия Англия, Испания ва Германия учун намуна бўлган. Ҳозир эса улар бизни хар томонлама ортда қолдиришди - фойда, бизнес муқобиллиги, спорт натижалари, майдон тўлиши ва УЕФА рейтингида. Биз Португалия билан тўртинчи ўрин учун курашишга мажбурмиз.
10 йил олдин А Серия ва Бундеслига бир ҳил фойда кўрарди ва бу Премьер-лигадаги фойдани учдан бири эди. Биз ўшанда ҳам тошбақа каби қимирлаётган эдик, ҳозир бўлса қисқичбақадекмиз. Бундеслига ва Примера ҳозир биздан кўра икки марта кўпроқ даромад қиляпти. Италия футболи 200 млн евро ишлаяпти ва шунинг бешдан бирин "Ювентус" стадиони олиб келмоқда" - дейди Аньелли.
Link :
Source : championat.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments